АЛМАШИЛГАН БАХТ
Ётоқхонага киргач Демир қўлидаги телефонида кимдир билан ҳабар ёзишиб менга қаради.
~ Шкафда тоза кийим бор. Ювиниб олиб тезда жойингга ёт. Келгунимча уҳлаган бўл.
~ Мен сенга ёш боламанми ҳар бир ҳаракатимни назорат қиляпсан?
Демир чуқур хўрсиниб менга бир қаради ва ортиқча гапиргиси келмай хонадан чиқиб кетди. Ювиниш хонасига кириб ювиниб чиқдим. Ўзимни анча енгил ҳис қила бошладим. Кейин эса шкафдан кийим изладим. Ҳаммаси эркаклар кийими эди. Асабийлашиб қора футболка олиб кийдим пастки қисмимга енгил спорт шими киймоқчи эдим аммо белимдан сирғалиб тушиб кетди. Охири сонимни ярмини ёпадиган футболкада ётоққа ётдим. Ундан эркак ифори келиб турарди.
Кўзим илиниб уҳлаб қолибман чамаси бир неча соатдан кейин белимга ўралган қўлни ҳис қилдим ҳаракатланишга улгурмасимдан бу қўллар мени яланғоч кўксига босди.
~ Нима қиляпсан?
~ Туғилажак фарзандимнинг онасини қучоқлаб уҳламоқчиман. Энди жим бўл кўзингни юм ва уҳла. Эртага қиладиган бир дунё иш бор. Никоҳ учун ариза топшириш керак , сен учун кийим ҳарид қилиш керак.
Демир эснаганча юзини сочларим орасига кўмди .
~ Жин урсин қўйиб юбор.
Фойдасиз Демир қимир ҳам этмай мени қучганча уҳлаб қолди. Мен ҳам иложсиз уйқуга кетдим.
Орадан 2 ҳафта ўтди. Бу вақт ичида аллақачон расман Деря Ўзтуркка айланиб бу қўрғон бекаси ҳам бўлдим. Шу 2 ҳафта ичида Демирга ҳам кўника бошладим. Тўғри унга бўлган нафратим ўз бўлсада сақланиб қолган уни севмайман ҳам. Аммо менга қилаётган меҳрибончиликларини ҳурмат қиламан. Балки буни фарзандини онаси бўлганим учун қилаётгандир. Нима бўлган тақдирда ҳам менинг ҳурматимни ўз жойига қўйяпти. Қўрс муомала қилмай қўйди. Бир томондан у билан одамдек суҳбат қура бошладим. Ўз уйимни унча соғинмай ҳам қўйдим. Мени истамайдиган жойда яшашдан нима наф. Уларнинг ўзлари ҳам мендан қутулганига хурсанд бўлишаётгандир.
Шуларни ҳаёл қилганча кўзгуда салгина кўтарилган қорнимни томоша қилдим. Адашмасам бу 1 яриминчи ой. Фарзандимнинг жинсига қизиқа бошладим. Аммо Демир қайсарлик қилиб ултра товуш текширувига жўнатмади. Нима эмиш бу нурлар ҳали болага зарар етказиши мумкин экан. Унинг эскича фикрлаши қонимни қайнатади. Витаминимни ичиш учун жавон олдига келдим. Аммо уни Демирни ишхонасида қолдирганимни эсладим.
~ Жин урсин у билан хонасида бирга овқатлангандимку.
Хонамдан чиқиб унинг ишхонаси томон бордим. Эшикни тақиллатмоқчи эдим аммо очиқ экан ичкарига кириб стол устидаги витамин идишини олдим ортга ўгирилаётган маҳалимда унутиб қолдирган телефонига кўзим тушди. Эътибор бермай қайта ортимга ўгирилдим аммо телефон билдиришномаси устида нотаниш аёлдан келган ҳабарни кўриб қолдим. Ичимда бир учқун ёниб ўчди.
~ Бу ким бўлди?
Эндигина телефонга қўл чўзган эдим ҳамки ортимдан келган овоздан қотиб қолдим.
~ Деря?
Демир эшикдан кириб келди.
~ Бу ерда нима қиляпсан?
~ Витаминларни хонангда унутиб қолдирибман.
У менга шубҳа билан қаради ва бош силкиди.
~ Яхши олган бўлсанг чиқавер.
Индамай чиқиб кетдим аммо телефондаги ўша ҳабар мени Демирдан шубҳаланишимга сабабчи бўла бошлаганди.
Ётоғимда тинчланиш учун озроқ китоб ўқишга қарор қилдим. Шу вақт эшик очилиб Демир кириб келди.
~ Ўзтуркзода бекаси китоб мутолаа қилмоқдаларми?
Жавоб бермай ишимда давом этдим. Демир буни сезиб , шкафи томон борди ва кийимларини алмаштириб ётоққа ётди. Аввал шифтга жим термулди кейин эса мен томон эгилиб китобга сўнг кўзларимга қаради.
~ Нима қиляпсан?
~ Сигир соғяпман Демир ёрдам бериб юборасанми?
Гапимдан хахолаб кулганча бошини ортга ташлади. Аммо менинг юзим зиғирча ўзгармаганди.
~ Сигир соғяпман дегин. Биласанми сигир соғадиган аёллар билан сигирларни ўхшаш жиҳати нима?
Ун шундай деб кўксимга секин нигоҳ ташлаб қўйди. Жаҳлдан қизариб қўлимдаги китоб билан юзига урдим. Кейин эса елкасига ва бошига қаттиқ ура бошладим.
~ Сен уяциз бу гапларни қандай менга гапиряпсан ааа? Аллоҳнинг балоси !
У мени зарбаларимдан фақат куларди мен эса аламимдан чиққунча уни китоб билан ура бошладим. Бир томондан мийямда телефондаги ўша нотаниш юборган ҳабардан шубҳа урчиб борарди. Охири Демир қўлимдан ушлаб мени бағрига тортди ва белимдан маҳкам ушлаб олди.
~ Бўлди хотинжон ўзингни ҳам боламни ҳам қийнама. Уҳлайдиган вақт бўлди сигирни эртага соғасан.
У шундай деб қўлимдан китобни олиб қўйди.
~ Уффф Демир эзиб қўйдинг Қўйвор мени !
~ Йўқ.
Белимдаги тутқичи қаттиқлашиб мени кўксига жипслаштирди. Қанча тихирлик қилмай фойдаси йўқ. Бир муддат қулоғим остида унинг юрак уришини эшитиб ётдим. Сўнг кўзларимга уйқу кела бошлади. Демирнинг бармоқлари сочларим аралаш белимни силаркан танам бўшашиб уйқуга кетдим.
Тушунарсиз туш кўриб бирдан уйғониб кетдим. Кўзимни очганимда деразадан ой кўриниб турарди. Ҳойнаҳой ярим тундан ўтган. Ёнимда Демирни тополмагач ҳайрон бўлдим. Ўрнимдан туриб хонамдан чиқдим. Шу вақт Демирнинг ишхонаси томонидан иккита суҳбатлашаётган эркакларнинг овози келди. Улардан бири шубҳасиз Демирники эди. Эшик томон бордим. Овозларни бемалол эшитиш мумкин.
~ Хўш спектакл иш беряптими?
~ Ҳа ота 2 ҳафта ичида қўлимга ўргатиб оляпман. Анча кўникиб қолди.
Демир қаршисидаги эркакка гапириб креслосига суянди.
~ Душманимизнинг эътибордан қолган қизидан болла орттириб олганингни ўйласам асабларим дош бермаяпти.
~ Биламан ота , жосусларимдан бири ҳабар берганда ўзимни қўярга жой топа олмай қолдим. Аммо иккимиз ҳам режамизга амал қилсак бу муаммодан қутуламиз. Яна 8 ой. Кейин эса фарзандим туғилади. Ана шунда анави Деряни ўлдириб юбораман. Отасига ҳам керак бўлмаган қизнинг ўлими итчалик аҳамиятга эга эмас.
~ ишқилиб сезиб қолмадими?
Демир кулди.
~ Наҳотки ўғлингизни энди кўряпсизми ота? Мен Демир Ўзтурк қачондир ўз ишимни чала битирганманми? Бу қиз отасидан ҳам оиласидан ҳам меҳр кўрмаган бир нотавон бўлса. Икки оғиз ширинсўзимга ошиқ бўлади қолади. Бундай қизларни жуда яхши биламан.. Тезроқ болам туғиб олса эди. Ўзимни ҳам жонимга тегди. Кучукдек унинг ортида эргашиб эркаликларини кўтариш.
Шундай деганча Демир отаси Билан суҳбатни давом эттирди.
Эшик ортида турган қиз кўксини сиқимлаганча бир икки қадам ортга юрди. Сўнг чайқалганча хонаси томон аранг етиб борди. Ичкарига кириб эшикни ортидан ёпаркан нафаси томоғига тиқила бошлади.
Демак ҳаммаси ёлғон экан... Ёлғон ёлғон ёлғон ёлғоннн. Ёлғончи , мендан фойдаланибти. Мени алдабти. Нақадар жирканч одамлар бор. Менинг меҳр кўрмаганимдан отамга ҳам керак бўлмаганимдан фойдаланди.. энг ожиз нуқтам. Жин урсин ҳатто нимадир қила олмайман. Нақадар ожизман иложсизман. Эшикка ёпишганча оғзимни қўлларим билан тўсиб йиғладим. Юрагим ёняпти. Иложсизликдан , топталганимдан куйиб адо бўляпман. Бунга чидаб болмайди. Ҳатто қорнимдаги болам ҳам кўзимга кўринмаяпти. Онгим буткул хиралашган фақатгина тезроқ бу дунёдан номимни ҳам ўзимни ҳам ўчириб ташлашни истаяпман.
Шу ҳолатда қанча ўтирганимни билмайман. Мийям буткул ишдан чиққан эди. Ҳеч нарсага этибор бермай ўрнимдан турдим ва деразани олдига келиб уни очдим. Токча устига оёқ қўйиб иккинчи қаватдан пастга қарадим. Юзимга тунги шамол урилди. Мени шу даражага келтирган бу дунёдан бу инсонлардан нафратланаман. Улар ҳам ўлиб кетишини жаҳаннамда ёниб кул болишини истайман. Нафасим ўзимга ўғирлик қилди. Кўзимни чирт юмдим ва ушлаб турган дераза ромларидан қўлимни олдим. Танам бўшлиқ ичига сингиб кетди. Кейин эса кучли оғриқни ҳис қилдим. Оғриқдан нафратланаман. Шу билан барчаси қорайгандан қорайди....
Отаси кетгач Демир ишхонасида ўтурганча телефонидан келган ҳабарга қаради. Пелин иккинчи маротаба келасанми? Деб ҳабар ёзганини кўргач лабида табассум пайдо бўлиб креслосига осилган костюмини олди ва хонасидан чиқишга тайёргарлик кўрди. Зиналардан пастга тушаркан ярим тун вақти ташқаридаги қўриқчиларининг шовқинини эшитиб тезда ҳовлига чиқди.
Бу вақт қўриқчилар тўпланганча бир бирига нимадирлар деб бақираётган эди.
~ Бу ерда нималар боляпти?
Демирнинг чуқур овозидан йигитлари тезда у томон ўгирилди. Улардан бири четга ўтиб Демирга қаради.
~ Демирбей .... Деря хоним...
Йигит кейинги сўзларини тугата олмади. Шу вақт Демир ерда қонга беланиб ётган Деряни кўрдию қўлидаги телефон ва костюми ерга тушиб кетди.
~ Деря?