March 22, 2025

ҲАУНТИНГ АДЕЛИНЕ

ҲАУНТИНГ АДЕЛИНЕ | ЭП 2

𝟤 - 𝖡𝖮𝖡 | 𝖲𝖮𝖸𝖠

Бетон деворлардан акс - садо бераётган оғриқ қичқириқлари бироз асабимни бузмоқда.
Баъзан хакер ҳам, жазоловчи ҳам бўлиш ёқимсиз бўлиши мумкин. Одамларга оғриқ етказиш менга жуда ёқади, лекин бугун бу нолиётган аблаҳ учун асло сабрим йўқ.
Одатда эса сабрим чиндан ҳам кўп.
Мен хоҳлаган нарсамга етиш учун кутишни яхши биламан. Лекин ҳозир мендан керакли жавобларни олиш ўрнига, ҳожатини чиқарганча йиғлаб ўтирса, асабим чиқади.
— Пичоқинг ҳозир кўзингнинг ярмигача кириб боради, - дейман огоҳлантириб. — Мен ҳатто сенга раҳм ҳам қилмайман, уни тўғри миянгга тиқиб юбораман.
— Эй, одам, - у йиғлаб юборади. — Мен фақат омборга бир неча марта борганман, холос. Ҳеч қандай лаънати маросим ҳақида ҳеч нарса билмайман.
— Демак, фойдаси йўқ одам экансан-да? - дейман, пичоқнинг тиғини кўзига яқинлаштириб.
У кўзларини маҳкам юмади, худди шу юпқа тери пичоқни ичкарига киритишга тўсқинлик қиладигандек.
Кулгим қистайди.
— Йўқ, йўқ, йўқ, - у илтижо қилади. — У ерда бир одамни биламан, у сенга кўпроқ маълумот бериши мумкин.
Унининг бурнидан тер оқиб, юзидаги қонга қўшилиб кетмоқда. Елкасига ёпишиб қолган ёғли сариқ сочлари тер ва қон аралаш доғ тушган матога ўхшайди. Тўғриси, у энди сарғиш эмас, аксинча, қизғиш рангга бўялган.
Аллақачон бир қулоғини кесиб ташладим, бармоқларининг тирноқларини юлиб чиқдим, иккала товон пайини кесдим, қонни тез йўқотмайдиган жойларга бир нечта пичоқ санчдим ва сон - саноқсиз суякларини синдирдим.
Бу аблаҳ энди ҳеч қачон оёққа туриб, бу ердан чиқиб кетолмайди.
— Камроқ йиғла, кўпроқ гапир, - дейман қаттиқроқ оҳангда, пичоқ учини унинг юмилган қовоғига теккизиб.
У титрайди, киприклари остидан ёшлар сизиб чиқмоқда.
— И-исми Фернандо, - деб хириллайди у. — У одам савдоси учун қизларни тутиб, олиб кетиш учун жўнатиладиган контрабандачиларни бошқарадиганлардан бири. У омборда катта одам, деярли бутун жойни у бошқаради.
— Фернандо ким? - дейман жаҳлим чиқиб.
У хўрсиниб, бурнини тортади.
— Билмадим, - у йиғлаб юборади. — У шунчаки Фернандоман деб таништирган ўзини.
— Унда қандай кўринишга эга? - тишларимни ғижирлатиб сўрайман.
У хириллаб нафас олади, қуруқ лабларидан шиллиқ сўлак оқар эди.
— Ме... мексикалик, кал, пешонасини кесиб ўтган чандиқ бор, соқолли. У чандиқ жуда даҳшатли, уни адаштириб бўлмайди.
Бўйинимни айлантириб, чарчоқ билан инграшимга йўл қўяман. Бугун жуда оғир кун бўлди.
— Ажойиб, раҳмат, - дейман хотиржамлик билан, худди уч соат давомида уни қийнамагандек.
Унинг нафаси текисланади ва ифлос жигарранг кўзлари билан менга умид билан боқади.
Мен кулишимни зўрға тийиб тураман.
— М-мени қўйиб юборяпсанми? - у хўрсиниб сўрайди, худди бошпанасиз бир кучукдай.
— Албатта, - дейман хотиржам оҳангда. — Агар оёққа туриб юра олсанг.
У кесилган товон пайларига қарайди ва мен ҳам билган нарсани тушуниб етади: оёққа турса, бирдан ерга қулаб тушади.
— Илтимос, - у йиғлаб юборади. — Менгаям ёрдам бера оласанми?
Секин бош ирғаб қўяман.
— Ҳа. Ўйлашимча, бунга ёрдам бера оламан, - дейман ва шу заҳоти пичоғимни унинг кўз косасига тиқаман.
У дарҳол ўлади. Ҳатто кўзидаги умид ҳали тўлиқ сўниб ҳам улгурмаган. Ёки тўғрироғи, ягона кўзидаги.
— Сен болаларга тажовуз қиладиган ифлоссан, - дейман овоз чиқариб, гарчи у энди мени эшитмаса ҳам. — Сени тирик қолдиришим мумкин деб ўйладингми? - дейман кулиб.
Пичоқни унинг кўзидан суғуриб оламан, ундан чиқаётган ялтираш овози мени ҳар қандай кечки овқат иштиёқидан маҳрум қилади. Бу жуда асабий ҳолат, чунки очман.
Қийнаш жараёни мен учун жуда мароқли, лекин жасадлар чиқарган ғалати товушлар – ғувуллаш, шилимшиқ товушлар, оғриқ ичида типирчилаган жасадларнинг шовқини – мен ухлай оладиган фон эмас.

Энди эса энг зерикарли қисм – танани парчалаш ва ундан бутунлай қутулиш. Буни бошқаларга ишониб топширмайман, шу сабабли ҳамма ишни ўзим қиламан.
Чуқурайиб нафас оламан. Қандай дейишарди? Ишни тўғри бажармоқчи бўлсанг, ўзинг қил?
Бу ҳолда эса – қўлга тушишни истамасанг, жасадни ўзинг йўқ қил!

. . . . . . .

Гўё соат кечки ўн бўлгандек, лекин аслида эндигина беш. Инсон танаси қисмлари билан шуғулланганимдан кейин бу ғалати туюлса ҳам, мен ҳозир жуда ҳам зўр бургер егим келяпти.
Севимли бургерхонам 3 - авеню ёқасида жойлашган, уйимдан узоқ эмас. Аммо Сиетлда машина қўйиш доим муаммо, шунинг учун бир неча квартал нарида тўхташга мажбур бўлдим ва юра бошладим.
Бўрон яқинлашяпти. Тез орада ёмғир муз болталари сингари бошимизга ва елкамизга ёғилади — Сиетл учун одатий об-ҳаво.
Кўчада бемалол борарканман, оғзимда номаълум куйни ҳуштак чалиб кетаяпман. Атрофимда турли дўконлар, уларнинг эшиклари олдида ишчи чумолилар каби ғуж - ғуж одамлар.
Олдимда, йўл четида китоб дўкони ёрқин нурлари билан ҳозиргина ҳўл бўлиб ялтираётган асфалтни ёритиб, одамларни ўз бағрига чорлаяпти.
Дўконга яқинлашар эканман, унинг ичида одам жуда кўп эканига кўзим тушди. Бир қараб қўйдим ва йўлимда давом этдим. Бадиий китоблар менга қизиқ эмас — мен фақат фойдали билим берадиганларини ўқийман. Айниқса, компютер илми ва хакерлик ҳақидаги китобларни.
Лекин бу китоблар менга энди ҳеч нарса ўргатолмайди. Мен уларни аллақачон ўзлаштириб, ортда қолдирганман.
Кўзим бошқа нарсаларга тушишига бир баҳя қолганда, тўсатдан дўкон олдидаги тахтада илинган эълонга кўзим тушди. Ундан менга қараб порлоқ бир табассум боқувчи юз мени жойимга михлаб қўйди.
Хаёлимга келмаган бир куч мени жойимда музлатиб қўйгандек эди. Орқадан кимдир менга урилди. Қадди - қомати кичик бўлгани учун менга унча таъсир қилмади, лекин шунга қарамай, мени ғалати ҳолатидан чиқишга мажбур қилди.
Орқамга ўгирилиб, жиғибийрон бўлиб турган одамга қарадим. У менга бақиришга тайёр эди, лекин юзимдаги чандиқларни кўрибоқ оғзидаги сўзларини ичига ютиб, тез юриб нари кетди. Агар диққатим бошқа жойда бўлмаганда, кулиб юборган бўлардим.
Эълонга яна бир қарадим. Унда бир муаллифнинг имзо қўйиш маросими бўлаётгани ёзилган эди.
Ва у аёл...
У ҳайратланарли даражада гўзал эди.
Узун, тўлқинли долчинранг сочлар ингичка елкаларига тушган. Силлиқ, оппоқ териси ва бурун ҳамда ёноқларида ялтираб турган майда сепкиллар. Озгина, лекин айнан етарли даражада.
Аммо мени энг кўп ўзига тортган нарса — унинг кўзлари эди. Сурур билан қийшайган, табиий ҳолатда ҳам доим мафтункор кўринган кўзлар. Улар шу қадар оч жигарранг эдики, бу жуда ноодатий эди. Бу аёл бирор эркакка бир марта қараса, унинг тиззаларига чўкиши аниқ.
Лабларининг шакли жозибадор ва пушти, оппоқ ва тўғри тишлари билан табассум қилганча порлайди.
Эълон тагидаги исмини ўқидим: Аделине Райли.
Гўё маъбуда учун яратилган исм.
У замонавий журналларда кўринадиган, сунъий гўзалликка эга эмас. Аммо фотошоп ва жарроҳ аралашувисиз ҳам ўша журналларнинг муқовасида бемалол туриши мумкин эди.
Кўп гўзал аёлларни кўрганман. Улар билан ётганман ҳам.
Лекин бу аёлда нимадир бор эди... Нимадир мени ўзига тортарди. Худди орқамда даҳшатли довул тургандек, мени ўз томон итарарди. Қаршилик қилишнинг иложи йўқ эди. Оёқларим беихтиёр китоб дўконига йўналди.
Ичкарига кирганимда, панжарадек тик турган китоб жавонлари ва одамларнинг сиқилишиб турганини кўрдим. Бу кичкина дўкон бунчалик гавжум бўлиш учун қурилмаган. Иссиқ эди. Жуда ҳам иссиқ.
Ёнимда турган бир ахмоқ бурнини кавлаб, кейин ўша ифлос қўли билан Аделин Райлининг китобини ушлаб турибди.
Бечора қиз. Энди у бўртиқлар билан қопланган китобларга имзо чекиши керак бўлади.
Бурнини ковлаётган ўша аҳмоққа оғиз очиб бир гапиришга чоғлангандим, тўсатдан осмон эшиги очилгандек бўлди.
Менинг олдимдаги одамлар гўё атайлаб йўл беришди, шунда мен уни тўлиқ кўра олдим. Аввал фақат чеккам билан кўрганман, лекин шунчалик кам лаҳза ҳам юрагимни жойидан қимирлатиб юборди.

Бошланаётган даҳшат филмининг қаҳрамони сингари бошим аста-секин бурилди. Лекин бу сафар ёвуз табассум ўрнига, ҳайрат ва шубҳа билан тўлган ифода юзимда акс этган эди.
Бу қиз ҳақиқатдан ҳам ҳақиқатдан ҳам гўзал эди.
Уни кўриб тиззаларим бўшашди, юрагим эса телбаларча урарди.
Худо борми йўқми, билмайман. Инсоният ойга борганми йўқми, бунга ҳам ишончим йўқ. Параллел оламлар борми, билмайман.
Лекин ҳаётнинг маъноси нимадалигини билиб олдим.
Ва у ҳозир ўша стол ортида, ноқулай илжайганча ўтирибди.
Нафасимни ичимга ютиб, орқароққа чекиндим. Ҳали олдинга чиқмоқчи эмасман.
Йўқ.
Аввал уни кузатмоқчиман.
У нимадир дейишга ҳозирланар экан, микрофонни олиб, лабларига яқинлаштирди.
— Бошлашдан аввал...
Жони ҳалқумга келгандек оҳанг. Тоза, ёқимли овоз. Айнан... айнан ўша ўзига жалб қилувчи, сирли товуш.
Паст овозда ичимга қаттиқ тишлаб олдим, нолишимни яшириш учун.
Уни кузатганча деворга суяниб турдим. Жисмим ҳаяжонда, онгим эса бутунлай қоронғулик ичида.
Менинг ичимда қандайдир қора, ёвуз ва шафқациз нарса уйғонди.
Мен уни синдиришни хоҳлаяпман. Уни бўлакларга ажратиб, ўзимнинг бўлакларим билан боғлашни истаяпман. Улар мос келмаса ҳам, барибир уларни мажбурлаб жойига қўяман.
Билган бир нарсам бор — мен энди ортга қайтмайман.
Ва ҳеч нарса мени тўхтата олмайди.
Мен ўзим учун кичкина сичқонча топдим.
Ва энди уни тузоққа туширмагунимча тўхтамайман.

2 - Боб ўз якунига етди. Эътиборингиз учун рахмат.
- Транслатед бй Серапҳине

Мароқли мутола Cразй ангелс. Умид қиламанки, икки оғиз фикр ва реакциянгизни аямайсиз . . .