April 25, 2020

Invest Internet Marketing 2020

Инвестиция хакида таништириб утиш.

1. Узим хакимда малумот. Фаолиятим. Малумот
2. Узбекистон ва СНГ бозоридаги муаммолар
3. Муаммолар ечими. Бизнинг таклифимиз.
4. Бизнес модель. Нархлар. Мижозлар билан ишлаш.
5. Маркетинг стартегия. Савдо-сотик.
6. Ракобатчилардан устунлигимиз. Устунлигимиз.
7. Кейнги 7 ой давомидаги максадимиз. Прогноз.
8. Хозирги статусимиз. Инвестиция ва хамкорлар учун таклифимиз.
9. Инвестициядан канча пул ишлашингиз мумкин. Молиявий натижаларимиз.
10. Биз билан хамкорлик ва инвестициянинг афзаллиги.
11. Кискача таклифни такрорлаш. Контакты.

1. Узим хакимда малумот. Фаолиятим. Малумот

Ассалому алейкум. Менинг исмим Абдуллаев Тимур. 2019 йилда Уфа шахрининг УГНТУ (Уфимский Государственный Технический Университет) Бухгалтерия ва Аудит мутахасислиги буйича битирганман. Хозирги кунда Россиянинг Уфа шахрида Маркетинг хизматлари буйича мутахасис сифатида фрилансда иш олиб бораман. Охирги 4 йил ичида Бухгалтерия ва иктисоддан кура Маркетинг ва бизнес буйича купрок иш олиб борганман ва анча катта тажрибага эгаман. Россия технология ва бизнес технологиялар буйича 5-10 йил Узбекистонда ва бу ердаги ишлатилатетган бизнес технологиялар 5-10 йилдан кейн Узбекистонга етиб келади. Куплаб бизнес юналишлар ва бизнес технологияларни янгисини уйлаб утирмай Узбекистон бозорига мослаштириб юлга куйиш мумкин. Ушбу кичик презентацияда уз мутахасислигим ва малакамдан келиб чикиб уз бизнес моделимни таклиф килмокчиман.

2. Узбекистон ва СНГ бозоридаги муаммолар

Хозирги кунда Коронавирус Пандемияси вакти 100.000 лаб фукаролар ишсиз колди. Куплаб касблар ва мутахасисликлар уз ишини онлайн давом эттирмокда. Куплаб бизнеслар уз фаолиятини офлайн интернет тизимида олиб бормагани учун епилди ва уз фаолиятини тухтатишга мажбур булишди. Хозирги кунда Узбекистонда вужудга келган муаммоларни санаб утсам.

  • Ишсизлик муаммоси
  • Интернет тизимида ишлай оладиган мутахасислар танкислиги
  • Бизнесларда интернет реклама тизимларни умумман юклиги
  • Булажак бизнесменларда бизнес технологиялар буйича умуман тушунчанинг юклиги ва шу сабабли бозор талабини урганиб чикмаслик
  • Махсулот ва хизматни юлга куймай туриб текшириш ва тест килиш, мижозлар талабини урганиш технолгияларидан хабардор булмаслик
  • Мутахасислар узлари учун мижозларни интернет тизимида топа ололмаслиги
  • Интернет савдо ва онлайн дуконларнинг ривожланмаганлиги


3. Муаммолар ечими. Бизнинг таклифимиз.

Гугл ва Яндекс тизимида кидирувлар ва статистик малумотлардан келиб чикиб хозирги кунда онлайн касбларга, онлайн бизнесга ва интернет дуконларга талаб бир неча бор ошди ва ушбу касблар буйича талим берадиган укув дастурлар ва курсларга хам талаб бир неча баробар ошди. Ушбу муаммо ва талабдан келиб чикиб уз таклифимни тайерладим ва Интернет маркетинг мутахасиси ва интернет тизимида бизнес олиб бориш учун " Internet Marketing 2020 " укув дастурини тайерлаб Узбекистон буйича 1000-5000 дан ортик юртдошларимизни ва тадбиркорларни интернет тизими билан иш олиб бориш буйича тайерлашни максад килдик. Юкорида санаб утилган муаммоларни кулай ечимини тайерладим ва унинг устунлиги хакида санаб утсам.

  1. Ушбу укув дастур 1000 дан ортик ешларга янги касб эгаллашига ердам беради
  2. Internet Marketing 2020 укув дастури 1000 дан ортик тадбиркорларни уз бизнесини онлайн давом эттиришга ердам беради.
  3. Гугл, Яндекс, Инстаграм ва Фейсбукда таргет рекламалар эвазига бизнесга катта пул ажратиш ва махсулот олишдан олдин талабни текширишни ердам беради ва бизнес учун катта пул сарфламасликка ердам беради.
  4. Шахардан узокда була туриб хам хеч каерга катнамаган холатда онлайн талим олишга ердам беради. (Кизлар учун купрок бу муаммони кузатдим)
  5. Карантин вактида хам янги касб эгаси булиши ва уз фаолиятини онлайн давом эттириши мумкин.
  6. Хеч кандай махсулотни кулга киритмай туриб хам оптом сотувчилар ва интернетсиз иш олиб борадиган дуконлар билан хамкорликда бизнес килиш имкониятини беради

4. Бизнес модель. Нархлар. Мижозлар билан ишлаш.

Ушбу булимда бизнес модель ва бизнес стратегиямиз хакида кискача таништириб утаман.
  • Укув дастур нархи 100$. Укув дастури сотувидан сунг Реклама харажатлари ва хамкорлик сотувидан сунг коладиган соф фойда 60$-70$.
  • Бизнесни онлайн булгани учун Узбекистон бозори учун укув дастурни узбек тилида ва бундан ташкари СНГ давлатлари буйича хам иш олиб борамиз. Ушбу давлатларда укув дастурини сотаман.

1. Узбекистон (Ахолиси 33 млн)
2. Козохистон (Ахолиси 18 млн)
3. Киргизистон (Ахолиси 6 млн)
4. Тожикистон (Ахолиси 8.7 млн)
5. Белоруссия (Ахолиси 9.5 млн)
6. Украина (Ахолиси 41 млн)
7. Азербайжон (Ахолиси 9.6 млн)
8. Грузия (Ахолиси 3.7 млн)
9. Армения (Ахолиси 3 млн)
10. Молдова (Ахолиси 2.9 млн)

  • Мижозларимиз бу тадбиркорлар ва интернет тизимида янги касб эгаси булмокчи булган 18 ешдан 35 ешгача булган ешлар.
  • Мижозлар учун биринчи бепул 3-4та таништирув бепул дарсликларини жунатамиз ва мижозлар касбнинг ички куриниши ва дастур билан якиндан таништириб чикамиз ва укув дасуримизда катнашмокчи булган мижозларимиз туловидан сунг уларга укув дастурини кулга киритади.

Ушбу укув дастур кайси мавзулар буйича талим берилади ?


1. Интернет тизимида савдо ва маркетинг тизими билан таништириш
2. Интернет тизимида реклама платформалар билан таништириш
3. Таклифлар ва савдо тизими. УТП. Мижозлар этиборини тортиш
4. Квиз сахифалар ва квиз суровномалар тузиш
5. Веб сайтлар тузиш( хеч кандай дастурчилар ва кодларсиз тайер

платформаалрда)
6. Фейсбук ва Инстаграмда таргет реклама тизимларини тайерлаш
7. Яндекс ва Гугл тизимида реклама созламалари билан ишлаш
8. Копирайтинг( сайтлар учун матнлар езиш хизмати)
9. ОЛХ да УТП ва этиборни тортивчи элонлар тайерлаш
10. Маркетинг хизматлардан фойдаланмокчи булган мижозларингиз билан ишалш тартиблари. Кандай килиб Интернет маркетинг хизматидан фойдаланмокчи булган мижозлар топиш буйича кулланма ва инстукциялар.
11. Телеграм ботлар тайерлаш. Каналлар ва чатлар билан ишлаш.
13. Онлайн дуконлар тайерлаш ва онлайн бизнес
12. Совга сифатидан Россиянинг топ бизнес мактаблари ва ИТ мутахасисликлар буйича 50дан ортик топ укув курсларини бепул кулга киритади.

Укув курслар онлайн куринишда берилиб борилади. Хар бир курс буйича уйга вазифалар бериб борилади. Уйга вазифаларни узим текшириб укувчилар камчиликларни курсатиб бораман. Укувчилар хам ушбу мавзуларни чукур эгаллаши учун тизимли улар билан иш олиб бораман.

5. Маркетинг стартегия. Савдо-сотик.

Ушбу булимда кандай килиб мижозларни топишимиз ва Маркетинг стратегиямиз ва савдо жараени хакида таништириб утаман.
  • Мижозларни Квиз суровномалар ва веб сайтлар оркали таништириб утамиз.
  • Мижозлар туловларни онлайн платформалар оркали кабул киламиз
  • Мижозлар жалб килиш учун бизнесга кизиккан ва тадбиркорлар аудиториясини Фейсбук ва Инстаграмда таргет реклама оркали жалб киламиз.
  • Яндекс ва Гугл тизими оркали тадбиркорлик бизнес ва шу билан бирга онлайн бизнесга кизиккан инсонларга реклама таклифимизни курсатиб мижозларни жалб киламиз
  • Телеграм, инстаграм, Фейсбук ва Ютуб ижтимоий тармокларида блог ва каналлари бор админлар билан хамкорликда иш олиб борамиз. Яни ХАр бир канал оркали сотилган мижоз туловининг 40% канал эгаси билан булишамиз.
  • Университет укитувчилари ва булажак мижозларимиз билан булган аудиториялар билан 30% мижоз туловидан булишиш эвазига хамкорликда иш олиб борамиз.


6. Ракобатчилардан устунлигимиз. Устунлигимиз.

  • Барча талим жараени онлайн булади ва укувчиларимиз шахри давлати ва вилояти мухим ахамиятга эга эмас.
  • Нархнинг 100$ лиги барча учун сотиб олиш имкониятини яратади.
    Биз билан хамкорликда иш олиб борган инсонлар учун яхши туловлар бериб борамиз.
  • Бир вактнинг узида 3-5 кишигача укувчи битта аккаунтдан кириб укиб бориши мумкин. Бу эса бор юги 100$ тулов килиб 3-5тагача укувчи катнашиш имконини беради.
  • Укувчилар максимал уз устидан ишлаши учун уйга вазифалар бериб борилади ва уйга вазифалар текшириб борилади
  • Айрим укув курслар айнан бир юналиш буйича талим берилади бу укув дастурда эса Маркетингни бир канча юналиши буйича талим берилиб борилади
  • УЗ устида яна чукур ишламокчи булган укувчилар учун Россиянинг топ укув дастурлари, Маркетинг мактаблари, бизнес ва ИТ мактабларининг укув курслари ва укув дастурларини бепул кулга киритади.
  • Укув дастури хар куни укувчиларни кабул килади ва шу сабабли укув жараени малум бир кунга богланиб колмаган.


7. Кейнги 7 ой давомидаги максадимиз. Прогноз. Финансы.

  • 3 ой давомида 1000тагача курс сотиш. 1000х60$= 60.000$
  • 7 ой давомида 2020 йил охиригача 10.000тагача мижозга сотиш. 10.000х60$=600.000$
  • Сентябр ойидан бошлаб Янги йил товарлари билан савдо ва интернетда сотиш буйича янги онлайн укув дастурини тайерлаш.
  • Ноябр ойидан бошлаб СНГ давлатлари буйича янги йил махсулотлари билан интернет тизимида онлайн савдо килиш буйича барча махсулотлар турлари, оптовиклар контактлари ва ишлаш тизими инструкциялари буйича укув дастурни хам 100$ сотиб бошлаш.


8. Хозирги статусимиз. Инвестиция ва хамкорлар учун таклифимиз.

  • Хозир кунда асосий инвестиция укув дастурларни тайерлашимиз учун зарур техник курилмалар ва техник харажатлар ва шу билан бирга реклама учун харажатлар мавжуд.
  • Ушбу харажатлар учун зарур маблаг бу 3000$.
  • Лойихамизга инвесторларни жалб килишимиздан максад бу ушбу харажатларимиз учун зарур суммани йигиш.
  • Проектимиз учун 3000$ инвестиция килган инвестор учун соф фойданинг 30% беришга тайерман. Узбекистонда молиявий мухитни билган холда инвесторларни имкониятидан келиб чикиб ушбу таклифни такдим этамиз.
  • 1000$= соф фойданинг 10% 1500$= соф фойданинг 15% 2000$= соф фойданинг 20% 3000$= соф фойданинг 30%
  • Барча инвесторлар учун савдо жараени софлигини курсатиш учун барча ички жараенлар харажат ва платформа фойда ва молиявий операцияларни ички жараенини курсатиб борамиз.

9. Инвестициядан канча пул ишлашингиз мумкин. Молиявий максадларимиз.

Проектимизда 7 ойлик режа килишимизнинг сабаби хар бир проект жадал авж олиш муддати мавжуд ва уз жадал ривожланиш талабидан кейин аста талабнинг тушиш даврига олиб келади. Шу сабабли укув дастурларимиз режасини 6-7 ойга куйиб бормокдамиз.
Инвесторлар ишлаш мумкин булган пул микдори. Бизнинг ишимиз ва савдонинг юкорилиги барча инвесторлар учун хам мумай пул ишлашига ердам беради. Шу сабабли биз максимал даромад куришга харакат киламиз ва сизнинг ишлашингиз мумкин булган пул хам максимал купрок булади.


100та мижозга курс сотуви = соф фойда 6000$ = Инвестор учун 30% улуши 1800$


500та мижозга курс сотуви = соф фойда 30.000$ = Инвестор учун 30% улуши 9000$

1000 та мижозга курс сотуви = соф фойда 60.000$ = Инвестор учун 30% улуши 18.000$


5000та мижозга курс сотуви = соф фойда 300.000$ = Инвестор учун 30% улуши 90.000$

8000 та мижозга курс сотуви = соф фойда 480.000$ = Инвестор учун 30% улуши 144.000$

10.000 та мижозга курс сотуви = соф фойда 600.000$ = Инвестор учун 30% улуши 180.000$

Савдо курсаткичлари 10.000 та мижоздан ортганда тегишли тарзда таксимланади. 7 ойдан сунг инвестор оладиган фоиз микдори хам узгармаган холда давом этади.

10. Биз билан хамкорлик ва инвестициянинг афзаллиги.

  • Бор юги 1000$-3000$ пул инвестиция килган холда сиз уз Инвестициянгиздан 3-60 баравар купрок фойда олишингиз мумкин
  • Сиз уз инвестициенгиздан бир неча баробар купрок фойда олишингиз ва ишимиз муваффакиятга эришишининг сабаби хозирги иктисодий мухит ва онлайн мутахасисликларга ва онлайн бизнесга талабнинг ошганлиги.
  • Барча онлайн транзакциялар ва ички пул окими буйича хисоботларни кулга киритиб борасиз ва онлайн платформага ички жараенларни кузатиб бориш имкониятини кулга киритасиз.


11. Кискача таклифни такрорлаш. Контакты.

Ушбу булимда таклифимиз буйича кискача таништириб утамиз.
  1. Онлайн укув дастури тайерлаб Узбекистон ва СНГ давлатлари буйича укувчиларни укитиб борамиз.
  2. Укув дастурда катнашиш нархи 100$ реклама харажатларидан кейин коладиган соф фойда 60$.
  3. 3 ойда 1000дан ортик мижоз йигишимиз зарур 7 ойда 10.000 дан ортик укувчиларни тайерлаш максадидамиз.
  4. Укув дастуримизни тайерлашимиз ва ишга тушириш учун зарур маблаг 3000$
  5. Инвесторлар учун соф фойданинг 30% ини такдим этамиз.
  6. Ишлашингиз мумкин булган пул микдори

100та мижозга курс сотуви = соф фойда 6000$ = Инвестор учун 30% улуши 1800$


500та мижозга курс сотуви = соф фойда 30.000$ = Инвестор учун 30% улуши 9000$

1000 та мижозга курс сотуви = соф фойда 60.000$ = Инвестор учун 30% улуши 18.000$


5000та мижозга курс сотуви = соф фойда 300.000$ = Инвестор учун 30% улуши 90.000$

8000 та мижозга курс сотуви = соф фойда 480.000$ = Инвестор учун 30% улуши 144.000$

10.000 та мижозга курс сотуви = соф фойда 600.000$ = Инвестор учун 30% улуши 180.000$

Савдо курсаткичлари 10.000 та мижоздан ортганда тегишли тарзда таксимланади. 7 ойдан сунг инвестор оладиган фоиз микдори хам узгармаган холда давом этади.

Укув дастури май ойида тайерланиб ишга туширилади ва укувчиларни йигиб бошлаймиз. Зарур маблаг йигилгандан сунг инвесторлардан пул жалб килмаймиз ва кушимча инвесторлар билан хамкорликда иш олиб бормаймиз.


Биз билан богланиш ва еки саволларингиз булса ушбу линкга http://timcomacademy.tilda.ws босинг ва биз билан богланинг