July 10, 2020

Ҳаётда амалга ошириш зарур бўлган саёҳатлар

Агарда сиз қуйида суратлари жойлаштирилган масканларга бормаган бўлсангиз, ўзингизни саёҳатчи демасангиз ҳам бўлади. Сабаби, улар сизнинг дунё турфалиги ҳақидаги қарашларингизни ўзгартириб юборади. Ахир саёҳатнинг асл мақсади ҳам шуку? Парижни томоша қилиб, кўз юмиш – бу жуда осон, бироқ «мен ҳам чинакам 10 мўъжиза кўрганман» деб айтиш — бу жасорат демакдир.

Анкор-Ват, Камбожа

Айнан шу ерда дунёнинг энг катта ибодатхоналаридан бири қад ростлаган. Кўп зинали 10 аср иморати инсон тафаккури қанчалик юксаклигини яна бир бор исботлайди, сабаби бундай масканни фақатгина етук даҳолар қуриши мумкин.

Катта дара, АҚШ

Аризонадаги Колорадо платосига ташриф буюриб, сиз Ернинг бор кучини ҳис этишингиз мумкин. Дунёдаги энг чуқур дара сайёрамиз бошидан кечирган тўрт геологик даврни ўз ичига олади. Ҳар йили 4 миллиондан ортиқ киши бу мўъжизани томоша қилиш учун ташриф буюради. 

Буюк Хитой девори, Хитой

Буюк Хитой деворини эрамиздан аввал қуришни бошлашган, унинг бунёд этилишида эса том маънода юз минглаб хитой деҳқонларининг ҳаёти тикилган. Қурилиш мамлакатни мустамлакадан қутқариб қолмаган бўлса ҳам, унинг атрофида минг йил ичида пайдо бўлган афсоналарга қулоқ солиш керак.

Тож-Маҳал, Ҳиндистон

Дунёга машҳур бу мақбара – бадавлат инсоннинг камбағал қизга бўлган чинакам севгисининг ёрқин далилидир. Тож-Маҳал Шоҳ Жаҳоннинг вафот этган рафиқаси хотирасига қурилган. Ҳинд, форс ва ислом архитектура қоришмаси мустаҳкам уйғунлик ва ҳайбат ифодасидир. Ҳеч бир сурат унинг асл чиройини очиб бера олмайди. Шу сабабли бу ерга ташриф буюриш лозим. 

Жанубий Африка сафариси, ЖАР

Тегилмаган табиат ва фақат инсон бас кела оладиган ёввойи йиртқичлар – бу каби таасуротлар сизнинг саёҳат-хотирангиздан асосий ўринни эгаллаши лозим. Сиздан ўн метр нарироқда дам олаётган шерлар, баҳайбат филлар, бир қарашда тинч ётгандек кўриниб, тезда қизишиб кетувчи тимсоҳлар – буларнинг барчаси асабларингизни қитиқлаб, ҳаёт саргузаштларга бойлигини эслатиб қўяди.

Галапагос ороли, Эквадор

Саёҳат нархи: 4600 доллар
Игуаналар, пингвинлар ва баҳайбат тошбақалар – компания, сюрреал фильм учун қойилмақом сюжет бўла олади. Ҳаётда эса буларнинг барини Галапагосда кўришингиз мумкин. Бундан ташқари, сиз улкан кратерли вулқонларни кўришингиз ва дунёдаги энг чиройли кўлда акулаларни устидан масхара қилишингиз мумкин.

Катта тўсиқли қоя, Австралия

Энг катта маржон қоялар тизими ҳаттоки, дайвингга қизиқмайдиганларни ҳам ўзига жалб этади. Бутунжаҳон мероси ва дунё мўъжизаси объекти бўлмиш Катта тўсиқли қоя жуда нозик бўлиб, сизларга ҳатто, унга тегишингизга ҳам рухсат беришмайди. Бироқ сирли сув ости оламига саёҳат қилиш имкони мавжуд.

Шимолий ёғду, Исландия

Исландия саёҳатчиларни шимолий ёғдудан ташқари бошқа кўплаб ғаройиб манзара ва ажойиб қадамжолар билан лол қолдира олади.

Мачу-Пикчу, Перу

Мачу-Пикчуни дунёдаги энг сирли маскан деб аташ мумкин. Қизиғи шундаки, унинг мавжудлиги тасодифан бор-йўғи юз йил аввал аниқланган. Қадимий аждодлар бу йирик иншоотни нега қуриш кераклигини яхши билишган – Қуёш ибодатхонаси қадимий усталарнинг аниқ архитектура ва силлиқ иши билан қойил қолдиради.
Санторини, Греция
Санторинода гўзал манзаралардан баҳра олган ҳолда дабдабали саёҳат қилиш ярашади. Ороллар ёши 3,5 минг йилдан ошади, шу сабабли у ерда абадийликни ҳис этиш мумкин. Шунингдек, у ерда айрима олимлар фикрига кўра, йўқолган Атлантида бўлаги бўлган қолдиқларни кўриш мумкин.

Ўлмасбек Примқулов