January 31
Аусбилдунг нима?
Тизим муайян иш профиллари бўйича кўникмалар ва билимларни беради. Германияда бир неча юз ўқув касблари мавжуд.
Таълим давлат мактаби, ваколатли муассасалар томонидан кўникма ва билим беришни ўз ичига олади.
Касбий таълим одатда икки қисмдан иборат:
Аусбилдунг одатда 2 дан 3,5 йилгача давом этади. Қатнашувчи ушбу жараёнда соҳалар бўйича 750 евродан 1200 еврогача стипендия билан таъминланади ва яшаш (уй ижараси) ҳамда озиқ-овқат ушбу стипендиядан қопланади.
Аусбилдунг тизимининг қайси соҳаси сизга мос келади?
- Мактаб даврида Сиз қайси фанларини айниқса ёқтирардингиз? Мисол учун, агар сиз айниқса немис, инглиз ва испан тилларини ёки ижтимоий фанларни яхши кўриб ўқиган бўлсангиз гастрономик соҳаларида карьера қилишни ўйлаб кўришингиз тавфсия қиламиз.
- Агар сиз мактаб даврида аниқ фанларни (математика, физика, геометрия, кимё, биология) қизиқиб ўқиб яхши натижалар билан битирган бўлсангиз демак сиз техника соҳаларини танлаганингиз маъқул.
Нима учун айнан бу соҳаларга қизиқсангиз юқорида кўрсатилган фанларни билишингиз тавфсия этилмоқда?
- Аусбилдунг тизимида 30 % назария ва 70 % амалиёт, яъни, бир ҳафтада 5 иш куни, бундан 1 кун назария ва қолган 4 кун давомида амалиёт ўташингиз керак. Соҳа учун белгиланган жараён якунида назарий ва амалий имтиҳонлардан мувафаққиятли ўтишингиз талаб этилади.
Аусбилдунг тизими учун тил талаби!
Немис тилидан камида B1 даража халқаро сертификат.