April 16, 2020
Россиядаги ўзбекистонлик мигрантларга ёрдам бериш учун «Саховат» маркази ишга тушди
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси кўмагида, бир гуруҳ ватандошларимиз "Саховат" ёрдам марказини ташкил этди
- COVID-19 пандемияси сабабли, Россия Федерациясида оғир ҳаёт шароитларига тушиб қолган ўзбекистонликлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш уларнинг асосий вазифасидир.
- 16 апрелдан бошлаб "Саховат" ёрдам маркази саховат.рф портали орқали ва марказнинг Facebook саҳифасида ёрдам сўровномаларини қабул қилишни бошлайди.
- Бундан сўнг, марказнинг ходимлари Москва ва Москва вилоятида яшовчи муҳтож фуқароларимизга озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонларни манзилларига етказиб беришни режалаштирмоқда.
- Биринчи навбатда, аёллар, қариялар, ногиронлар ва ёш болаларга ёрдам кўрсатилади.
Шунингдек, марказ +79167977772 “ишонч телефони” орқали юртдошларимизга бепул ахборот-ҳуқуқий ёрдам кўрсатади.
Сиз ҳам ҳисса қўшмоқчи бўлсангиз: Банк пул ўтказмалари (саҳифа бу ерда) орқали Россияда бўлган ватандошларимизга ёрдам беришингиз мумкин. Ёки “Саховат” ёрдам марказининг волонтёри бўлишингиз мумкин.