Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати нинг “KESHNEWS” таҳририяти саҳифасида 14 февраль сонида ёритилган танқидий мақола юзасидан билдирган муносабати

«KESHNEWS « АДМИНИга

Шу йилнинг 14 февраль сонида Шаҳрисабз шаҳридаги Маданият кўчасининг ёмғир ёғиб, йўллар сув бўлиб қолаётганлиги кескин танқид қилинган. Учинчи марта ушбу кўча аҳолиси обдов масаласида мурожаат қилмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан ишчи гуруҳи ва ахборот маркази томонидан бориб ўрганилганда, обдов чиқиб кетадиган тизимда ноқонуний қурилиш мавжудлиги аён бўлди. Бу ҳолат юзасидан шаҳар ҳокимлиги томонидан ўй эгасига огоҳлантириш хати берилган . Аммо ушбу маҳалла жорий йилда ирригация тизими масаласида обод маҳалла дастурига киритилган.Ҳозирги кунда албатта бу ҳолатни бартараф эти ш, аҳолини қийин аҳволдан соқит этиш ишчи гуруҳининг энг биринчи вазифаси бўлиб турибди. Бу борада ахборот маркази ҳам мутассади раҳбарлар билан ҳолатни тезроқ бартараф этиш масаласида тез тез боғланиб турибди. Албатта бу иш бир икки кунда амалга ошадиган юмуш эмас.Бу борада мурожаат қилувчилар ҳам ўзлари ҳолатни ўнглашга ёрдам беришса яхши бўларди. Масалан мурожаатчи Маданият кўчаси 11- уйда яшовчи Қучқоровани ҳовлисининг олди томони 4 метр, орқа томони эса 3 метр атрофида қўшиб олинган. Шунингдек дарвозаси устидан келтирилган тарновдан тушадиган сувни обдови уйга қаратилган. Хуллас, бу кўчада ҳам ўзига яраша муаммолар бор. Мурожаат юзасидан шаҳар ободонлаштириш департаменти дренаж бўлими бошлиғи А. Ашуров ва Тутзор МФЙ раиси И. Иргашевлар томонидан ёзма билдириш хатлари тақдим этилди.