February 19, 2020

Яккабоғ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хабари:

Яккабоғ туман “Сувоқова” филиали бошлиғи Асқар Туроповнинг “Yakkabog‘ tuman hokimligi” ижтимоий тармоғига берган маълумотига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4040-сонли қарорига асосан 2019 йилда Инвестециия дастури асосида “Шар-шар боғот” сув иншооти қурилиш ишларига пудратчи “Камронбек бунёдкор” МЧЖ масъул этиб тайинланган. Ушбу корхона томонидан “Шар-шар боғот” сув иншоотига қурилиш ишлари бажарилиб бугунги кунда синовдан ўтказиш ишлари бажарилмоқда. “Шар-шар боғот” сув иншоотининг Мустақиллик МФЙ ҳудудидан ўтган ичимлик сув қувурининг устки қисмидан оғир юк ташиш автотранспорт воситалари ўтганлиги сабабли ёрилган қисмини “Камронбек бунёдкор” МЧЖ томонидан таъмирланиб, соз ҳолатга келтирилди. Ушбу “Шар-шар боғот” сув иншооти тўлиқ синовдан ўтказилгандан сўнг Яккабоғ туман “Сувоқова” филиали балансига ўтказилиб фойдаланишга топширилади шундан сўнг Шар-шарбоғот, Эски Яккабоғ, Мустақиллик, Ибн Сино ва Гулистон МФЙлари аҳолисини тоза ичимлик суви таъминлаши белгиланиб олинган.