March 19, 2020

МАКТАБ ҲУДУДИДА СОТИШ МУМКИН ЭМАС!

Ижтимоий тармоқларда 2020 йилнинг 6 март санасида Яккабоғ туманидаги 35-умумтаълим мактаби ҳовлисида хом гўшт сотилаётганлиги видеотасвири намойиш этилган.

Мазкур ҳолат туман СЭОМ мутахассислари томонидан урганилди ва ҳақиқатдан ҳам мактаб жамоаси истагига биноан мактаб ҳудудида мутахассислар хулосаларисиз ва рухсатсиз ҳолда арзон нархда гўшт сотилганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан туман СЭОМ жамоатчилик билан ишлаш бўлими мудири З.Рустамовнинг маълумотига кўра, ушбу ҳолатга йўл қўйиб берганлиги учун мактаб директори П.Эштемиров огоҳлантирилган ва мактаб ҳудудида гўшт сотиш мумкин эмаслиги, бундайин ҳолатларнинг бошқа такрорланмаслиги борасида мактаб жамоасига йиғилиш тарзида тушунтирилган.