Тасвирларда ижод завқи
Тошкент фотосуратлар уйида Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Компьютер графикаси ва бадиий фототаьлим йуналиши битирувчиларининг "Тасвирларда ижод завқи III" номли кўргазмаси ташкил этилди. Экспозицияда талабаларнинг "Ўзбек заргарлик санъати", "Жамият аёллар образида", "Аксда кўринган хаёт", "Тошкент манзаралари", "Профессор рассом Бахтиёр Маҳкамов ижоди", "Фотокомпозицияда ракурс эффекти", "Кўз илғамас олам", "Гуллар олами", "Тоғлар", "Объективда Бухоронинг тарихий мероси”, "Рекламада фотография" ва бошқа йўналишларда ижод намуналари ўрин олган. Экспозициядаги фотосуратларга диққат билан қараган санъат мухлиси оддий тасвирлардаги республикамиз табиати манзаралари, замонавий шаҳарсозлик, табиат ва инсон уйғунлиги, тарихий обидалар, бадиий услубнинг композицион ечимлари, фотография санъатидаги ижодий изланишларни кўради. Тадбирда турли касб эгалари, ижодкорлар, ёшлар оммавий ахборот воситалари вакиллари Узбекистон Бадиий академияси раси уринбосари Фарход Тошмухамедов, институт ректори Омонулла Солихов, лойиха рахбари Жасур Жумаев катнашди ва сузга чикди.
Ҳасан АБДУНАЗАРОВ, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси