Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди жамоаси “Тошкент шаҳар суди раиси кубоги-2021”ни қўлга киритди
Тошкент шаҳар судлари томонидан судья ва суд аппарати ходимларини спорт мусобақалари билан банд қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.
Шу маънода, судларда соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш бўйича 2021 йилга мўлжалланган иш режа ишлаб чиқилган. Режага мувофиқ жорий йилнинг июнь ойида судья ва суд аппарати ходимларидан иборат бўлган жамоалар иштирокида “Тошкент шаҳар суди раиси кубоги-2021” мусобақасини ташкил этиш ҳам белгиланган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда 16-17 июнь кунлари Тошкент шаҳар судларининг судья ва суд аппарати ходимлари иштирокида “Тошкент шаҳар суди раиси кубоги-2021” мусобақаси ўтказилди.
Қизғин ва муросасиз ўтган мусобақа якунларига кўра, Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди жамоаси 3-ўринни
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди жамоаси 2-ўринни
Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди жамоаси эса 1-ўринни эгаллади.