YouTube да эълон қилинган Ҳ. Эшмирзаевнинг жиноят ишига оид видеомурожаат юзасидан
Аввало, шуни айтиш жоизки, Ҳ. Эшмирзаев муқаддам бир неча маротаба судланган. Жумладан, жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг 2020 йил 9 апрелдаги ҳукмига кўра Ҳ. Эшмирзаевга Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 4-қисми “а” банди билан (фуқаролар М. Акрамовнининг 121 000 АҚШ доллари, Р. Жуманазаровнинг 40 000 000 сўм, Х. Эгамбердиеванинг 166 000 000 сўм, З. Раҳматовнинг 35 000 АҚШ доллари, Г. Абдуллаеванинг 90 000 000 сўм, Ф. Маҳмудованинг 15 000 АҚШ доллари, А. Қодировнинг 15 000 АҚШ доллари, Л. Ҳусаинованинг 12 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан эгаллаш эпизодлари бўйича) қилмишида жиноят аломатлари мавжуд эмаслиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан реабилитация қилинган.
Ҳ. Эшмирзаевга нисбатан Жиноят кодексининг 59, 60-моддалари тартибида ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Ушбу Кодекснинг 62-моддаси тартибида Ҳ. Эшмирзаевнинг қамоқда ўтирган ҳар бир куни ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг уч кунига тенглаштирилиб, тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 1 йил 9 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилган.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясининг 2021 йил 12 январдаги ажримига кўра ушбу ҳукм ўзгартирилиб, Ҳ. Эшмирзаевни фуқаро М. Акрамовнинг 121 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан эгаллаш эпизоди бўйича айбсиз, деб эътироф этиш қисми бекор қилинган. Ҳ. Эшмирзаевга нисбатан Жиноят кодексининг 59, 60-моддалари тартибида ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Ушбу Кодекснинг 62-моддаси тартибида Ҳ. Эшмирзаевга ўташ учун 1 йил 9 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қолдирилган.
Ҳ. Эшмирзаевдан жабрланувчи З. Маҳкамова фойдасига 121 000 АҚШ доллари сўмга нисбатан расмий курсда ундирилиши белгиланган.
Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 5 мартдаги ажримига кўра жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясининг 2021 йил 12 январдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.
Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 26 октябрдаги ажримига кўра жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясининг 2021 йил 12 январдаги ҳамда Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 5 мартдаги ажримлари бекор қилиниб, жиноят иши янгитдан апелляция инстанциясида кўриш учун Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига 2021 йил 29 октябрь куни келиб тушган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 2 ноябрдаги ажримига биноан Жиноят-процессуал кодексининг 416, 417-моддаллари тартибида, яъни янги айблов бўйича жавобгарликка тортиш ва бошқа шахсларнинг айблилик масаласини ҳал қилиш мақсадида қўшимча процессуал ҳаракатлар ўтказиш учун жиноят иши Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосарига юборилган.
Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг 2020 йил 23 сентябрдаги ҳукмига кўра Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 189-моддаси 1-қисми ва 227-моддаси 1-қисми билан айбли, деб топилиб, унга нисбатан ушбу кодекснинг 59-моддаси 8-қисми ва 62-моддаси тартибида ойлик иш ҳақининг йигирма фоизини давлат фойдасига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 10 ой 28 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича аппеляция судлов ҳайъатининг 2021 йил 23 июлдаги ажримига асосан, жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг 2020 йил 23 сентябрдаги ҳукмининг Ҳ. Эшмирзаевни Ж. Касимовнинг 80 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан эгаллаш ҳолати бўйича айбли, деб топиш қисми бекор қилинган. Яъни, Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноий ҳодиса юз бермаганлиги туфайли айбсиз, деб топилиб, реабилитация этилган ва Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 1-бандига асосан жиноят ишининг шу қисми тугатилган. Ҳ. Эшмирзаевни Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 189-моддаси 1-қисми ва 227-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли, деб топиш ва шу моддалар билан жазо тайинлаш қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Унга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чорасига ўзгартирилган.
Ҳ. Эшмирзаевга нисбатан бошқа жиноят иши юзасидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси тайинланганлиги сабабли у қамоқда қолдирилган.
Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 19 октябрдаги ажримига кўра Ҳ. Эшмирзаев ва бошқаларга оид жиноят иши янги айблов бўйича жавобгарликка тортиш ва бошқа шахсларнинг айблилик масаласини ҳал қилиш мақсадида қўшимча процессуал ҳаракатлар ўтказиш учун Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосарига юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судининг 2021 йил 28 сентябрдаги ҳукмига кўра Ҳ. Эшмирзаев Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисми “а” банди ҳамда 189-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор, деб топилиб, унга нисбатан мазкур кодекснинг 59-моддаси 8-қисми ҳамда 61-моддаси талаблари асосида жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг 2020 йил 23 сентябрдаги ҳукмига асосан тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Ўз навбатида Ҳ. Эшмирзаевдан жабрланувчилар Б. Хақбердиев, А. Осипян, А. Миржалилов ва Ж. Кучиев фойдасига қопланмаган зарарлар ундирилиши белгиланган.
Манфаатдор томонларга қўшимча моддий ва маънавий зарарни ундириш бўйича фуқаровий даъво тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилган.
Ҳ. Эшмирзаевга нисбатан эълон қилинган айблов юзасидан Р. Раҳимова ва бошқаларнинг пул маблағларини фирибгарлик йўли билан эгаллаш ҳолати бўйича унинг қилмишларида Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари ва 4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятлар таркиби бўлмаганлиги сабабли айбсиз, деб топилиб, реабилитация этилган.
Мазкур жиноят иши Сирғали туман прокурори томонидан келтирилган апелляция протести ва жабрланувчилар томонидан келтирилган апелляция шикоятларига асосан Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига 2021 йил 6 октябрь куни келиб тушган.
Жиноят ишини апелляция инстанциясида кўриш 2021 йил 12 октябрдаги ажримига мувофиқ Жиноят-процессуал кодексининг 416, 417 моддалари тартибида ижро учун Тошкент шаҳар прокуратурасига 2021 йил 14 октябрда топширилганлиги маълум қилинади.