June 17, 2021

“Авто 60-ой” МЧЖдан жабр кўрганларга маблағларини қайтариш ишлари олиб борилмоқда

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2021 йил 29 мартдаги ижро варақасига асосан “Авто 60-ой” МЧЖ мансабдор шахслари Ж. Баходиров ва бошқаларнинг жиноят иши бўйича дастлабки тергов органи томонидан хатланган 28,6 млрд. сўм пул маблағларини 15.761 нафар ундирувчиларга етказилган моддий зарарларни қоплашга қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси иш юритувига келиб тушиб ижро иши қўзғатилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг бўлим катта инспектори Рахматилла Азимовнинг маълум қилишича, ижро ҳаракатлари давомида хатланган пул маблағларини Бюронинг Тошкент шаҳар бўлими депозит ҳисоб рақамларига ўтказиш юзасидан тегишли ташкилотларга мурожаат қилиниб, ушбу пул маблағлари депозит ҳисоб рақамида жамланган.
Шунингдек, Бюро марказий аппарати ташаббуси билан Бюро ходимларидан иборат таркибда ишчи гуруҳлар ташкил этилди.
Ҳозирда ишчи гуруҳлар томонидан 2.144 нафар фуқаролар мурожаат қилиб, ўзларига тегишли ҳисоб рақамлар хақидаги маълумотларни тақдим қилишган.
Ариза топширган фуқаролардан жами 542 нафар фуқароларга 1,8 млрд. сўм тақсимланган пул маблағлари ўтказилиши таъминланди.
Шу сабабли, жамиятдан жабр кўрган фуқароларимизнинг аксарияти вилоятларда яшашлигини инобатга олиб, уларга янада қулайлик яратиш ва ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида, қуйидаги манзилларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (фуқаролик паспорти) ҳамда пластик карточкалари билан Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бошқармаларига (душанба-жума кунлари соат 09:00 дан 18:00 га қадар) мурожаат қилишлари сўралади.