Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Зангиота туманидаги кўп қаватли уй-жойлар 2022–2023 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида муаммолар бартараф этилмоқда (Фото+видео)
Бош саҳифа | Русский язык
Тошкент вилояти, Зангиота туманида 102 та кўп квартирали уйларга 4 та: “Файз таъмирсоз”, “SEMURG NURI”, “SAODAT RIVOJLANISH”, “XAMKOR NUR KOMMUNAL” МЧЖ Бошқарув сервис компаниялари хизмат қилади.
Зангиота туманида 73 та маҳалла фуқаролар йиғини ( 35 минг хонадон ва 220 минг нафар аҳоли) мавжуд бўлиб, шундан 12 та маҳаллаларда 167 та кўп қаватли уйлар (72 та 2 қават, 2 та 3 қават, 89 та 4 қават, 3 та 5 қават, 1 та 9 қаватли) жойлашган.
Зангиота туманида 2022 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида аҳоли мурожаатлари ўрганилганда, мавжуд 102 та кўп қаватли уйлардан келиб тушган мурожаатларга асосан 25 та уйнинг том қисмида (3900 метр квадрат) ва 26 та уйнинг ертўла қисмида (2680 п.м) муаммолар аниқланган.
Бошқарув сервис компаниялари томонидан 12 октябрь ҳолатига 33 та кўп қаватли уйларнинг том қисми (8900 метр квадрат) ва 28 та ертўла қисми (4300 п.м) жорий таъмирланиб, куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди.
Бундан ташқари, 3 та кўп қаватли уйлар том қисми (500 метр квадрат) ва 5 та ертўла қисми (750 п.м) 31 октябрь кунига қадар жорий таъмирланиб куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилади.
Зангиота тумани Дўстлик МФЙ да жойлашган 9 та кўп қаватли уйлар мавжуд бўлиб, 2-микротуман 3-уй мулкдорлари томонидан қилинган мурожаатлари бўйича уйнинг фасад қисми “XAMKOR NUR KOMMUNAL” БСК томонидан таъмирдан чиқарилди.
27 та кўп қаватли уйларга 8 та 2 этажли, 19 та 4 этажли кўп қаватли уйларга “XAMKOR NUR KOMMUNAL” МЧЖ хизмат кўрсатади.
“Файз таъмирсоз” БСК томонидан Файз МФЙда жойлашган 4-кўп қаватли уйнинг ертўла қисми диаметри Ø25 мм, Ø40 мм, Ø50 мм, узунлиги 1200 п/метр қурилиш-монтаж ишлари олиб борилди.
23 та кўп қаватли уйларга 4 та кўп қаватли уйларга “Файз таъмирсоз” МЧЖ хизмат кўрсатади.
“Файз таъмирсоз” БСК ходимлари томонидан ФАЙЗ МФЙда жойлашган кўп қаватли уйнинг том қисми юмшоқ фольгоизол қопламаси жорий таъмирдан чиқарилди.
Зангиота тумани “Файз таъмирсоз” БСК томонидан иш режага асосан оқова сув, ичимлик суви тик қувурлари ҳамда ертўла қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Зангиота туманики Эшонгузар ҳудуди Наврўз маҳалласи “SEMURG NURI” БСК Марказий шоҳ кўчаси 1-уй 12-хонадон том қисми юмшоқ фольгоизол қопламаси таъмирланди.
“SEMURG NURI” БСК 23 та уй, 799 та хонадон. Умумий майдони 37907 метр квадрат.
Зангиота тумани Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ахборот хизмати