October 1, 2022

Тошкент вилояти ҳоким ўринбосари ва Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Паркент тумани “Қуёш” МФЙдаги кўп қаватли уйларда ўрнатилётган замонавий локал иситиш қозонларни кўздан кечирди (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари бошчилигида ўтказилган 13-сон йиғилиш (2021 йил 12 май 02-РА 1-8017) баёнига мувофиқ, Тошкент вилояти ҳоким ўринбосари Барҳаёт Мелиев ва Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Сардор Убайдуллаевлар Паркент тумани “Қуёш” МФЙда жойлашган кўп қаватли уйларда ўрнатилётган замонавий локал иситиш қозонлари, иссиқлик тизимнинг монтаж жараёнларини кўздан кечирди.

Тошкент вилояти Паркент туманида жами 133 та кўп квартирали уйлардан 125 тасига 3 та: “PARKENT YOG’DUSI BCK”, “Xisorak Mangu Quyosh”, “Poletaeva Kommunal” Бошқарув сервис компаниялари хизмат қилади.

“Xisorak Mangu Quyosh” БСК 2021 йил 20 майда ташкил этилган. Ушбу БСК “Қуёш”, МФЙга, жумладан, 15 та уй 344 та хонадон эгаларига хизмат кўрсатиб келмоқда.

1982-1986 йилларда қурилган умумий майдони 21 минг 500 метр квадратга эга бўлган “Қуёш” МФЙда 15 та кўп қаватли уйларни иситиш тизими марказлашган тизимдан узилиб, мустақил иситиш тизимига ўтказилмоқда.

Жумладан, пудратчилар “UNIVERSAL QURILISH SERVIS” МЧЖ ҳамда “KAPITAL HOUSE” МЧЖлар томонидан тумандаги 16 та кўп қаватли уйларга: “Қуёш” МФЙда 15 та ва “Наврўз” МФЙда 1 та замонавий локал иситиш қозонлари ўрнатиш ишлари 70 фоиз ишлар бажарилган.

Бунинг натижасида, Бошқарув сервис компания кўп қаватли уйларга битта маҳаллий иситиш қозонхонасини ўрнатиши орқали қанчадан-қанча электр энергияси ҳамда табиий газни иқтисод қилиниши режалаштирилган.

Хусусан, уй мулкдорларда мавжуд иссиқлик тизими тармоқларини янгитдан тортиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунланган.

Ўрганишлар сўнггида Тошкент вилояти ҳоким ўринбосари Барҳаёт Мелиев томонидан тегишли масъулларга қурилиш-таъмирлаш жараёнларни жадаллаштириш юзасидан топшириқлар берилди.

ФОТОЛАВҲАЛАР

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати