“Референдум: унинг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва асосий босқичлари” мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Тошкент вилояти адлия бошқармасининг катта мажлислар залида “Референдум: унинг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва асосий босқичлари” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Репусбликаси Адлия вазирлиги Бошқарма бошлиғи Бегзод Рўзиев, O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши раиси Тўлқинжон Файзиев, Тошкент вилояти адлия бошқармаси масъул ходими Дилшод Турдимухаммадиев, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси раҳбар ва мутасадди ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда халқ конституцияси, янги таҳрирдаги конституция, конституциянинг асосий янгиликлари ва тамойиллари бўйича батафсил маълумотлар берилди.
Янги таҳрирдаги конституция лойиҳасидаги моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар сони 275 тадан 434 тага ошди. Яъни, Асосий қонунимиз матни қарийб 65 фоизга ортди ва халқимиз таклифлари асосида янгиланди.
Янги таҳрирдаги Конституция Ўзбекистон жамиятининг эволюцион ривожланишидан келиб чиқаётган ҳаётий зарурат бўлиб, мамлакат, миллат ва халқ сифатида кейинги қадамларини аниқлаб олиши учун ғоят аҳамиятли масала, адолатли жамият қуриш йўлидаги улкан қадамдир.
Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси Матбуот хизмати