Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Aнгрен шаҳридаги иссиқлик таъминоти объектлари куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатига келтирилмоқда
Бош саҳифа | Главная страница
Тошкент вилояти Уй-жой коммунал бошқармаси бошлиғининг топшириғига асосан Aнгрен шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг иссиқлик таъминоти тизимини ҳамда иссиқлик таъминоти объектларидаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида, тегишли мутассади ташкилотлар билан ҳамкорликда бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Чора-тадбирлар доирасида 8 та насос станциясини модернизация ва реконструкция қилинмоқда. Хусусан:
1. “Охангарон” кўчасидаги №1-сонли насос станциясининг юмшоқ том қисми мукаммал таъмирланди. Демонтаж ва ўрнатиш учун жой тайёрлаш ишлари амалга оширилди. 2 дона д-1250/65 русумли насос ускуналари 315 кВт 1500 айланиш/дақиқали электрдвигатели билан, ҳамда 8 та д-300 мм, 3 та д-50 мм, 3 та д-100 мм очиб ёпиш мосламалари келитирилган бўлиб, ўрнатиш ишлари амалга оширилди. 2 та д-700 мм ва 1 та д-500 мм очиб ёпиш мосламаси олиб келинган.
2. “Ўзбекистон Мустақиллиги” кўчасидаги “Кимёгар” насос станциясининг демонтаж ва ўрнатиш учун жой тайёрлаш ишлари амалга оширилди. 1 дона д-1250/65 русумли насос ускуналари 315 кВт 1500 айланиш/дақиқали электрдвигатели билан олиб келинган.
3. 5/4 даҳасидаги №4-сонли насос станциясининг юмшоқ том қисми мукаммал таъмирланди. Демонтаж ва ўрнатиш учун жой тайёрлаш ишлари амалга оширилди. 2 дона д-1250/65 русумли насос ускуналари 315 кВт 1500 айланиш/дақиқали электрдвигатели билан насос ускуналари ва бошқа ёрдамчи ускуна воситалари ўрнатилган.
4 та д-300 мм, 2 та д-350 мм, 7 та д-250 мм, 1 та д-200 мм, 2 та д-50 мм очиб ёпиш мосламаси, 2 та д-300 мм қайтувчи клапан ҳамда 3 та автомат 630 А, 3 та ЖД 6, 2 та КТЭ-0630 контактор,1 та КТЭ-400 контактор, 3 та кнопка пускател, 1 та транс 400/10/0,4кв квА, 1 та КСО ўрнатилган.
4. 2/2 даҳасидаги №5-сонли насос станциясининг юмшоқ том қисми мукаммал таъмирланди. Демонтаж ва ўрнатиш учун жой тайёрлаш ишлари амалга оширилди. 2 дона д-630/90 русумли насос ускуналари 315 кВт 1500 айланиш/дақиқали электродвигатели билан ва бошқа ёрдамчи ускуна воситалари олиб келинган. 9 та д-300 мм, 2 та д-50 мм, 2 та д-150 мм, 1 та д-200 мм очиб ёпиш мосламалари ўрнатилди. 2 та Қайтувчи клапан ўрнатилган. D-300 мм қувурдан 3 м, 3,6 м, 1,15 м ва 9 та қайирма қувур ўрнатилган.
5. “Ғунча” кўчасидаги ”Бўлиниш шахобчаси” насос станциясининг юмшоқ том қисми мукаммал таъмирланди. Демонтаж ва ўрнатиш учун жой тайёрлаш ишлари амалга оширилди. 2 дона Д 1250/65 SM русумли насос ускуналари 315 кв 1500 айланиш/дақиқа электродвигатели билан ва бошқа ёрдамчи ускуна воситалари олиб келинган.
6. “Лохутий” кўчасидаги “Лохутий” насос станциясининг демонтаж ва ўрнатиш учун жой тайёрлаш ишлари амалга оширилди. 2 дона Д 630/90 русумли насос ускуналари 315 Квт 1500 айланиш/дақиқа электродвигатели билан ва бошқа ёрдамчи ускуна воситалари олиб келинган.
2 дона насос ўрнатиш ишлари амалга оширилган. 5 та д-250 мм, 4 та д-300 мм, 1 та д-200 мм, 2 та д-100 мм очиб-ёпиш мосламалари ҳамда 7 та қайирма қувур, 3 та қайтувчи клапан, 3 м д-300 мм қувур ўрнатилган.
7 .“Богданович” кўчасидаги “Ангрен” насос станциясининг юмшоқ том қисми мукаммал таъмирланди. Демонтаж ва ўрнатиш учун жой тайёрлаш ишлари амалга оширилди. 2 дона 630/90 русумли насос ускуналари 250 кв 1500 айланиш/дақиқа электродвигатели билан ва бошқа ёрдамчи ускуна воситалари ўрнатилган.
11 дона очиб-ёпиш (д-200 мм – 1 дона, д-250 мм – 4 дона, д-300 мм – 4 дона, д-50 мм – 2 дона,) монтаж қилиш ишлари амалга оширилди. 2 та д-200 мм қайтувчи клапан, 4та қайирма қувур ўрнатилган.
8. 9-даҳадаги “ЦТП-9” насос станциясининг демонтаж ва ўрнатиш учун жой тайёрлаш ишлари амалга оширилди. 2 дона Д 320/50 русумли насос ускуналари 45 квт 1500 айл/дақ электрдвигатели билан ва бошқа ёрдамчи ускуна воситалари олиб келинган. 2 дона насос ўрнатиш ишлари амалга оширилган. 9 дона очиб-ёпиш (д-150 мм – 2 дона, д-200 мм – 2 дона, 2 дона қайтувчи клапан) ўрнатилган.
Шунингдек, “MANO-NOVAPROJECT” пудратчи ташкилоти томонидан 5/5 даҳасидаги (2-та секция 26-32, 40-43 уйлар) 0,66 км иссиқлик тармоқлари 26-уйдан 32-уйгача 0,365 км узунликда бўлган ҳудуддаги иссиқлик тармоқлари ер қазиш ишлари ва 140 м.п. қувурларни демонтаж ишлари амалга оширилди. 140 м.п. қувурларнинг монтаж қилинди.
Охангарон кўчасидан А.Темур кўчаси 2а-2б уйларгача бўлган 2,2 км иссиқлик тармоқлари бугунги кун ҳолатига 0,9 км ер қазиш ишлари, 0,6 км демонтаж ва 0,49 км узунликдаги иссиқлик тармоқлари монтаж ишлари амалга оширилди.
“Torsvik construction azia” пудратчи ташкилоти томонидан 3/2 даҳасидаги 3,2 км иссиқлик тармоқлари бугунги кун ҳолатига 2,3 км узунликдаги иссиқлик тармоқлари мукаммал таъмирланди.
“Aktiv master servis qurilish” пудратчи ташкилоти томонидан 2/2 даҳасидаги 1 уйдан 8 уйгача 0,6 км иссиқлик тармоқлари бугунги кун ҳолатига 0,565 км иссиқлик тармоқлари мукаммал таъмирланди.
2/5 даҳасидаги 1,09 км иссиқлик тармоқлари бугунги кун холатида 0,3 км узунликдаги иссиқлик тизимида ер қазиш ва 0,3 км демонтаж-монтаж қилинган.
“SUV-TARAQQIYOT” пудратчи ташкилоти томонидан: 18 та иссиқлик камерасида сарф ўлчовчи қурилмалар, бошқарув ускунаси қалқони ва қуёш панели тўлиқ ўрнатилиб, ишга туширилган. 18 та иссиқлик камерасида бетон қоришмасидан қопқоқ тайёрланиб, 18 тасида ўрнатилган.
Aнгрен шаҳридаги кўп хонадонли уйларнинг аҳолисига барқарор равишда иссиқлик таъминоти тизимини, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тармоқларини етказиб беришга бўлган талабини қондиришга қаратилган ишлар давом этмоқда.
Маълумот учун, Тошкент вилояти “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш бошқармаси томонидан кўп хонадонли уйларнинг аҳолисига иссиқлик ва ичимлик сув таъминоти ҳамда оқова сув хизматларидан фойдаланиш каби мазкур йўналишларда ҳуқуқбузарликларга йўл қўймасликнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Матбуот хизмати