September 23, 2022

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Оҳангарон шаҳридаги “Оҳангарон келажак замин” БСК томонидан “Ватан” МФЙдаги 4-кўп квартирали уйнинг том қисми жорий таъмирланмоқда (Фото)

Бош саҳифа | Главная страница

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида жами 196 та кўп квартирали уйлардан 178 тасига 4 та: “Оҳангарон келажак замин”, “Оҳангарон мухташам уй”, “Сардорбек Сарварбек келажак қурилиш”, “Келажакк компаняси” Бошқарув сервис компаниялари хизмат қилади.

Оҳангарон шаҳрида “Ватан” МФЙ, 3-кичик тумандаги 1969 йилда қурилган умумий майдони 1800 метр квадратга эга бўлган 4- кўп квартирали уй мулкдорларининг мурожаатига асосан, том қисм 1600 метр квадратга фальгоизол маҳсулоти билан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур лойиҳа “Оҳангарон келажак замин” МЧЖ шаклидаги бошқарув сервис компаняси томонидан амалга оширилмоқда.

“Оҳангарон келажак замин” МЧЖ 2021 йил 15 февралда ташкил этилган. Ушбу БСК “Дўстлик”, “Ватан”, “Гулистон”, “Ёшлик”, “Адолат”, “Бахт”, “Ноғайқўрғон” ҳамда Оҳангарон тумани “Ғалақудуқ” МФЙларга, жумладан, 51 та уй 2348 та хонадон эгаларига хизмат қилиб келмоқда.

“Ватан” МФЙда 6 та кўп квартирали уйларда 340 та хонадон мавжуд. Ушбу уйларнинг кириш қисмига БСК билан боғланиш учун ходимларнинг маълумоти махсус эълон пештахталарга қўйилди.

Шунингдек, “Ватан” МФЙда 6 та кўп квартирали уйларнинг кириш йўлаклари ва ертўла қисимлари тўлиқ дезинфекция ишлари амалга оширилди.

Маълумот учун, “Ватан” МФЙ, 3- кичик тумандаги кўп квартирали 1-, 2-, 3-, 4-, 5-, 6-уйлар “Оҳангарон келажак замин” БСК томонидан хизмат кўрсатилади.

24/7 кўрсатувчи диспетчерлик хизмати телефон рақами 70 645-53-53

БСК раҳбари Жамшид Фозилхонов, тел.: 99 482-24-30

Манзили: Оҳангарон шаҳар 4-кичик туман “Ёшлик” МФЙ 1-уй.

ФОТОЛАВҲАЛАР

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати