November 4, 2022

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Бошқарма бошлиғи бошчилигида 2022 йилнинг октябрь ойи якунига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Сардор Убайдуллаев бошчилигида ўтган видеоселекторда шаҳар, туман бўлим бошлиқлари, бошқарма мутахассислари, Бошқарув сервис компания раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилиш аввалида октябрда 15 та муддати бузилган “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari” масаласи танқидий муҳокама қилинди.

1.     Чирчиқ шаҳрида 10 та

2.     Қибрай туманида 1 та

3.     Нурафшон шаҳрида 1 та

4.     Ўртачирчиқ туманида 1 та

5.     Қуйичирчиқ туманида 1 та

Ушбу бошқармаларда “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari”да мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилиши белгиланди, шунингдек, Бошқармаси бошлиғи ўринбосари, туман бошлиқлари, БСК раҳбарларига тегишли топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.

Оққўрғон туманида 1 та мурожаатлар ижроси таъминланмаслиги оқибатида 2017 йил 11 сентябрь кунидаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги 445-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28-моддаси талаблари бузилганлигини айтиб ўтиб, ўз хизмат вазифасига сидқидилдан ёндошмасдан, келиб тушган мурожаатларни белгиланган муддатларда ижросини таъминламаган Чирчиқ шаҳар бўлимининг тегишли ходимларига “Интизомий чора” кўрилиши, ҳамда қолган Нурафшон шаҳар, Қибрай, Ўртачирчиқ, Қуйичирчиқ ва Оққўрғон туманлари тегишли ходимларига қатъий огоҳлантириш берилиши масаласини илгари сурди.

Бекобод туманларида 1 та топшириқлар ижроси таъминланмаслиги оқибатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йилнинг 31 май кунидаги “ijro.gov.uz” ижро интизоми ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5132-сонли қарори ижроси таъминланмай келаётганлиги сабабли юқорида кўрсатиб ўтилган туман ва шаҳар бўлимлари бошлиқларига 1 ҳафта муддатда барча камчиликларни бартараф этиш юзасидан қатъий огоҳлантирилди.

Бошқарма бошлиғи ушбу селектор давомида “Менинг уйим” биллинг масаласига алоҳида тўхталиб ўтди ва 2022 йил учун белгиланган кўрсаткичларни тўлақонли бажариш учун ҳаракат қилиш лозимлигини, аммо барча бўлимларда натижалар мақтовга арзигулик эмаслигини танқид остига олди.

Жумладан, 49%га (50% дан кам) бажарган туман ва шаҳар бўлим бошлиқларига нисбатан 1 ҳафта муддатда 70% га етказиш бўйича қатъий огоҳлантирилди, ҳамда ушбу топшириқ ижроси таъминланмаган тақдирда Ҳайфсан интизомий чораси қўлланилиши тўғрисида таъкидлаб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 январдаги “Кўп квартирали уйларни бошқаришни амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 3-сонли Қарори ижроси таъминланмаётганлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан кескин танқид қилинганлиги айтиб ўтди.

Бошқарма бошлиғи ижро интизоми масалаларига тўхталар экан, йиғилиш баёнлари қабул қилинганига қарамай, айрим масъул раҳбарлар бунга бепарволик билан ёндашганини, топшириқлар мукаммал бажарилмаганини таъкидлаб, белгиланган вазифаларга совуққонлик билан ёндашган раҳбарларга огоҳлантириш эълон қилди.

Шунингдек, юқорида келтирилган камчиликлар ортидан қонун ҳужжатларини бузилишига йўл қўйган Чирчиқ шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бош мутахассислари С.Саматов ҳамда С.Солиевлар ҳамда Оҳангарон туман бўлими бошлиғи A.Халиковга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда Ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилиши бўйича масъул ходимларга топшириқ берилди.

Бундан ташқари, ушбу ҳолатлар яна такрорланган, ижро интизомига риоя қилинмаган тақдирда, кескин интизомий жазо чоралари қўлланилиши айтилди.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати