September 29, 2022

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов Тошкент вилояти Бўка туманида коммунал соҳасида амалга оширилаётган энг муҳим йўналишлар ва устувор вазифаларни кўздан кечирди (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 сентябрь куни Тошкент вилоятига ташрифи давомида Бўка туманидаги оғир маҳаллаларда тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва Бўка тумани марказида оқава сув тизимини ташкил этиш юзасидан берилган топшириқлар ижроси, коммунал соҳасида амалга ошириладиган ишлар натижадорлиги, мавжуд муаммолар ҳамда бажарилиши лозим бўлган энг муҳим йўналишлар ва устувор вазифаларнинг амалга оширилишини сўзсиз таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов туманга ташриф буюрди.

Вазир Шерзод Ҳидоятов ҳудудда олиб борилаётган кенг кўламли ишларни танишаркан, коммунал соҳасидаги барча ҳолатларни изчил ўрганиб, таҳлил қилиш давомида аҳолининг коммунал соҳада қийнаб келаётган кўплаб муаммолари борлигини, тоза ичимлик суви таъминоти юртдошларимиз кайфиятига тўғридан-тўғри таъсир этувчи муҳим соҳаларидан бири эканлиги, айнан шунинг учун ҳам коммунал соҳа Давлат раҳбари эътиборида бўлиб, амалга оширилаётган ислоҳотларимизга шахсан ўзлари бош-қош бўлаётганлигини таъкидлади.

Ташриф чоғида, Соҳадаги мавжуд муаммолар тизим фаолиятини тезкорлик билан ислоҳотлаштиришни талаб этаётганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ҳукумат топшириқлари ҳамда Давлат дастурларида белгиланган топшириқларни сифатли ва ўз муддатида бажариш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш олдимизда турган устувор вазифа эканлиги бўйича кўрсатмалар берди.

Жумладан, Бўка туманидаги мавжуд 44 та маҳалланинг 14 таси (32%) тўлиқ ичимлик суви билан таъминланганлиги, қолган маҳаллаларда эса ичимлик суви таъминоти қисман йўлга қўйилганлиги ёки умуман йўлга қўйилмаганлиги тўғрисида ўз фикрларини билдириб, ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича 10 та маҳалла ҳудудини тўлиқ хатловдан ўтказиш ва манзилли дастур рўйхатини шакллантириш зарурлиги тўғрисида масъул раҳбарларга топшириқлар берди.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг март ойида реконструкция ишлари тўхтаб қолган Бўка марказий сув иншоотини реконструкция қилиш ва 20 км магистраль тармоқларни янгилаш ишларини якунига етказиш бўйича “Сув таъминоти ва оқова объектларини қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” УК (Ф.Уралбаев) ва Тошкент вилояти “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ (Н.Аминов)ларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, “Қорақўйли”, “Ибрат”, “Бешкапа” маҳаллаларида магистраль тармоқ тортиш ва 2 та сув иншоотини қуриш ишлари охирига етмай Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1-3 июнь кунлари Тошкент вилоятига қилган ташрифида белгилаб берган топшириқлар ижроси таъминланмай келаётганлиги юзасидан танқидий фикрларини билдириб, “Сув таъминоти ва оқова объектларини қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” УК (Ф.Уралбаев) ва Тошкент вилояти “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ (Н.Аминов)ларга ушбу ишларни жорий йилнинг 1 декабрга қадар якунлаш бўйича зарур чора-тадбирларни белгилаш юзасидан топшириқлар берди.

Қирғизовул ва Қозоқовул маҳалларида ичимлик суви таъминотини ўрганиш натижасига кўра, 1 та сув қудуғи қазиш ва 7 км сув тармоғини тортиш орқали ушбу маҳаллаларда яшовчи аҳолини ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича манзилли рўйхат шакллантириш юзасидан аниқ топшириқларни бериб ўтди.

Соҳада амалга оширилаётган ишларни самарали якунлаш мақсадида, Тошкент вилояти “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ томонидан Бўка туманидаги 10 та оғир маҳалларларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида қисқа муддатларда манзилли дастур рўйхатини шакллантириб, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига тақдим қилиниши маълум қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президент Администрациясининг Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан ўтказилган 24- сонли йиғилиш баённомасидаги топшириққа мувофиқ, Бўка туманида 34 та 2 қаватли кўп квартирали уйларга иссиқлик қозонлари режалаштирилган.

Шундан, “Gidro stroy sestem МЧЖ томонидан 26 та иссиқлик қозонлари ўрнатилаётганлигини ва уй мулкдорларда мавжуд иссиқлик тизими тармоқларини янгитдан тортиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилаётганлигини вазир Шерзод Ҳидоятов кўздан кечирди.

Ўрганишлар сўнггида, ҳар бир масалалар ҳамда амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар бўйича масъул мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Қуйидаги кўп квартирали уйларга қозонлар ўрнатилмоқда.

1. “Маданият” МФЙда 20 та уйлар:

А) “Ўзбекистон” кўчаси – 14-, 16-, 33-, 31-, 16/1-, 16/2-, 16/3-, 16/4-, 16/5-, 16/6;

Б) Низомий кўчаси – 1-, 2-, 3-, 4-, 4/2-, 4/3-, 4/4-, 4/5-, 4/6-, 4/9.

2. “Янги Ҳаёт” МФЙ – 6 та уйлар:

А) Пахтакор кўчаси – 17-, 19;

Б) “Балиқчи” кўчаси – 18-, 20-, 39/1-, 39/2.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати