Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Паркент туманидаги кўп қаватли уйларда 2022–2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича Манзилли дастурлар доирасида амалга оширилётган ишлар ҳолати ўрганилди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мансур Ҳудойқулов бошчилигидаги Ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 2021 йил 12 майдаги №02-РА-1-8017-сонли баёни ижроси юзасидан Тошкент вилояти Паркент туманида кўп қаватли уйларни 2022-2023 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича ишлаб чиқилган Манзилли дастурлар доирасида амалга оширилётган ишлар ҳолати ўрганилди.
Жумладан, туманда жойлашган кўп қаватли уйларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражаси, хонадон эгаларининг дебитор қарздорлигини қисқартириш ва “Менинг уйим” биллинг тизимига абанентларни ва тушумларни киритилиши, туманда мавжуд Бошқарув сервис компанияларининг бугунги кундаги фаолияти билан танишишди.
Тошкент вилояти Паркент туманида жами 133 та кўп квартирали уйлардан 125 тасига 3 та: “PARKENT YOG’DUSI BCK”, “Xisorak Mangu Quyosh”, “Poletaeva Kommunal” Бошқарув сервис компаниялари хизмат қилади.
Ишчи гуруҳ томонидан Паркент тумани “Истиқбол” МФЙ Алишер Навоий кўчасида жойлашган 1-; 2-; 3-; 4-кўп қаватли уйларда бўлиб, ушбу уйларнинг аҳолисини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганишди.
Кўп қаватли уйлар 2019-2020 йилларда қурилган бўлиб, 64 та хонадон мавжуд. Уйлар ўзини ўзи бошқариш усулида фаолият олиб боради.
Тошкент вилояти УЖКХК бошқармаси ишчи-ходимлари томонидан хонадон эгаларига БСК афзаллик ва устунлик жиҳатлари тушунтирилди.
Паркент тумани Қизилтоғ (Краснагорск) шаҳарчасида мавжуд 91 та кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи “Poletaeva Kommunal” MЧЖ шаклидаги Бошқарув Сервис компанияси томонидан “Ойдин” МФЙ Полетаева кўчаси 1-; 3-; 6-; 10-; 19-; 21-; 23-; 24-; 25-; 26-; 30-; 34-; 36-; 37-; 39-; 40-; 41-; 43-; 46-; 47-; 48-; 51-; 53-; 45-; 52-уйларнинг кириш йўлаклари ва 34-; 45-; 52-уйларнинг том қисми жорий таъмирланди.
Паркент тумани Қизилтоғ (Краснагорск) шаҳарчаси Саид ота МФЙ Палетаева кўчаси, 18-уй ва “Толбулоқ” МФЙ Васточная кўчаси 1-; 2-; 5-; 8-уйларнинг том, фасад ва ертўла қисмларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Паркент тумани Қизилтоғ шаҳарчаси “Толбулоқ” МФЙ Васточная кўчасида жойлашган 4та куп қаватли уйларнинг том қисми мукаммал профнастил билан қоплаб, фасад қисми ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганишлар якунида Ишчи гуруҳ томонидан мутасаддиларга аҳолининг мажбурий бадал суммаларидан қарздорликларини қисқартириш, биллинг тизими билан куп қаватли уйларни тўлиқ қамраб олиш, куз-қиш мавсуми яқинлашганлиги сабабли олиб борилётган қурилиш-таъмирлаш ишларини жадаллаштириш ва сифатини назоратга олиш юзасидан топшириқлар берилди.
Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати