December 5, 2022

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Чирчиқ шаҳридаги иссиқлик таъминоти объектларидан бири бўлган “Юбилейная” қозонхонасидаги авария ҳолати бўйича РАСМИЙ БАЁНОТ (Фото+видео)

Бош саҳифа | Русский язык

2022 йил 5 декабрь куни соат тахминан 08:30да Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар “Иттифоқ” МФЙ 1-кичик ноҳияда жойлашган “Юбилейная” қозонхонасида авария ҳолати содир бўлган.

Воқеа жойига зудлик билан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятов, Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи, “Иссиқлик энергияси” ДУК ва бошқа мутасадди раҳбар-ходимлар етиб бориб, авария сабаблари ўрганилди.

Ўрганишлар натижасига кўра, қозонхонага 1974 йилда ўрнатилган “экранная труба” ускунасида сув айланмасида меъёридан ортиқ босим туфайли 6 та трубаси носоз ҳолатга келиб қолгани аниқланди.

“Иссиқлик энергияси” ДУК ишчи-ходимлари томонидан соат 08:30 дан сўнг “Юбилейная” қозонхонаси фаолияти вақтинчалик тўхтатилиб, ҳозирда “экранная труба” ускунаси таъмирланмоқда.

“Юбилейная” қозонхонаси тўлиқ ишга тушиши учун тезкорлик билан чоралар кўрилмоқда.

Маълумот учун, “Юбилейная” қозонхонаси:

– 175 та кўп қаватли уйлардан – 19 та исситиш тизими (отопления) ва иссиқ сув олади, 136 та уйлар фақат иссиқ сув олади.

– 8 та ижтимоий соҳа объектларидан – 8 та исситиш тизими (отопления) билан таъминланади.

– 1 та қозон ва ёрдамчи ускуналари ҳамда 18 км иссиқлик тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган.

ВИДЕОЛАВҲА

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати