Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: куз-қиш мавсумида кўп қаватли уйларда аварияларни Бошқарув сервис компаниялари томонидан тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилмоқда (Фотолавҳа+видео)
Бош саҳифа | Русский язык
Тошкент вилоятида куз-қиш даврида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши натижасида Кўп қаватли уйларда аварияларнинг олдини олиш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уй мулкдорларнинг кайфиятига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш, вужудга келиши мумкин бўлган муаммоли вазиятларни мавжуд бошқарув сервис компанияларининг 24/7 диспетчерлик хизмати орқали тезкор ҳал қилиш, осойишталикни сақлаш бўйича Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Сардор Убайдуллаев томонидан тегишли топшириқ берилди.
Хусусан, Тошкент вилоятида бошқарув органлари томонидан 282 та ишчи-ходим жалб қилиниб, кўп квартирали уйларнинг 5 464 та кириш йўлаги қордан тозаланиб, 191 240 метр квадрат майдонга қум-туз аралашмаси сепилиб, зарур чора-тадбирлар кўрилди.
БСК Диспетчерлик хизматларидан фотолавҳалар:
БСК томонидан кўп қаватли уйлар атрофи, кириш йўлакларини қор ва муз қопламаларидан қум-туз аралашмаси сепилиб тозаланмоқда ФОТОЛАВҲАЛАР
Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати