Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Нурафшон шаҳри “Муқимий” МФЙ кўп қаватли 143/150-уй мулкдорларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Нурафшон шаҳри “Муқимий” МФЙ, Тошкент йўли кўчаси кўп қаватли 143/150-уйда бир неча ой давомида лифт ишламаётганлиги сабабли, уй мулкдорлари томонидан 2023 йилнинг 11 январь куни тегишли тартибда йўлланган мурожаат бўйича Нурафшон шаҳар ҳокимининг ўринбосари С.Убайдуллаев, шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Т.Данияров, шаҳар ҳокимлиги ижро интизоми бўйича мутахассиси Ш.Маҳмудов, Уй-жой коммунал бўлими бошлиғи Х.Чориевлар иштирокида тезкор ишчи гуруҳ тузилди.
Ишчи гуруҳ томонидан мурожаатни жойида ўрганишаркан, “Истиқбол Инвест” МЧЖ пудратчи томонидан белгиланган иш режасига мувофиқ, ўз муддатида кўп қаватли уйнинг лифти ишга туширилмаганлиги маълум бўлди.
Ишчи гуруҳ тезкор тадбири натижасида бу муаммолар тегишли тартибда бартараф этилди.
Жорий йилнинг 19 январида кўп қаватли 143/150-уй мулкдори мурожаатчилари Ишчи гуруҳ билан суҳбатлашишаркан, лифт билан боғлиқ камчиликлар ўз вақтида тезкорлик билан бартараф этилганлигини ҳамда бириктирилган масъул мутасадди ташкилот раҳбар-ходимларга ўз миннатдорчилигини билдиришди.
Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати