Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Чиноз туманида умумфойдаланишдаги ҳожатхоналар қуриб битказилди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5152 сонли қарорининг 3-иловасига мувофиқ, умумфойдаланишдаги ҳожатхоналарни янгисини қуриш ва мавжуд бўлганларини кенгайтириш (қайта қуриш) учун ажратилган ер майдонлари иқлим шароитларини, ушбу жойларни рельефини, сув ости ерларини қанча баландликда жойлашганлигини, табиий аэрацияни, санитар-ҳимоя ҳудудларини ташкил қилиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда танлаб олинмоқда.
Чиноз туманининг “Нафис” МФЙ темир йўл кўчаси 1-сонли, “Мевозор” МФЙдаги Амир Темур кўчаси 6-сонли, Чиниасжид темир кўчаси 1 -сонли кўп қаватли уй мулкдорлари учун “Чилонзор қурилиш мегастрой” МЧЖ томонидан умумфойдаланишдаги 3 та ҳожатхона қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Ҳожатхона атрофидаги ҳудуд юзаки сувларни оқиб кетиши учун қияроқ қилиниб бетон йўлакчалар ётқизилган.
Ҳожатхоналар люфт-клозет кўринишида қурилиб, Люфт-клозет ўралари тупроқга ўтмасликни таъминлаш учун бетон 0,5 м қатламли прокладкалар қўлланилган.
Кундуз куни ва кечқурунги вақтда ҳам билиниб турадиган махсус кўрсаткичлар ўрнатилган.
Люфт-клозет типидаги жамоат ҳожатхоналарида иссиқ ёки механик қўзғатувчига эга бўлган вентиляцион канал ўрнатилган. Ўрани тозалаш учун қопқоқлар ўрнатилган.
Ҳожатхоналарда пол мармар увоғи билан қопланган бўлиб, ҳар бир 0,75 м узунликка эга лотокка 1,5 квадрат метрдан кам бўлмаган майдон ажратилган.
Санитар-гигиеник талабларига риоя қилинган ҳолда қоғоз, пахта ва бошқа чиқиндилар учун ахлат қутилари жойлаштирилган.
Чиноз тумани Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ахборот хизмати