Жисмоний ва юридик шахслар билан ишлаш
August 25, 2022

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Жисмоний ва юридик шахслардан 835 та мурожаат келиб тушди

Бош саҳифа Русча

Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 23-, 34- ва 35-моддаларига мувофиқ, Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасига 2022 йилнинг январь-июнь ойларида келиб тушган мурожаатлар бўйича мониторинг қилинди.

Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар ижроси таҳлилига кўра, Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ва унинг тасарруфидаги корхоналарга жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари 2022 йил I ярим йиллиги давомида жами 835 та келиб тушган бўлиб, шундан, 290 та мурожаат Тошкент вилояти “Иссиқлик манбаи” ИЧБ ДУКга, 545 та мурожаат бошқармага тегишли.

Барча мурожаатлар ўрнатилган тартибда, тааллуқлилиги бўйича бошқарма раҳбарияти, бўлим бошлиқлари, бошқарма тизимидаги ташкилот раҳбарларига етказилди ҳамда мурожаатлар ижроси учун масъул этиб белгиланган мансабдор шахслар томонидан кўриб чиқилиши таъминланди.

Мурожаатларнинг 835 таси (100%) жисмоний шахслардан келиб тушган.

Шулардан:

• 649 таси электрон;

• 97 таси ёзма;

• 89 таси бошқа ташкилотлар орқали келиб тушган мурожаатлардир.

Назоратга олиб кўриб чиқилган жами 835 та мурожаатдан, 668 таси қаноатлантирилган, 166 таси бўйича тушунтиришлар берилган, 1 таси аноним мурожаат ҳисобланиб кўрмасдан қолдирилган.

Мурожаатларга тезкор жавоб бериш мақсадида расмий веб-сайтда “Онлайн-маслаҳатчи” модули фаолияти жорий этилиб, фуқароларга онлайн маслаҳатлар бериш йўлга қўйилди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш борасидаги ишлар таҳлили бошқарма бошлиғи томонидан алоҳида назоратга олинган.

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари бўйича бош мутахассиси Х.Пардаева