Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари бошчилигида Бекобод шаҳрида аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш бўйича Сайёр қабул ўтказилди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Бархаёт Мелиев бошчилигида 2022 йил 08 октябрь куни Бекобод шаҳрида Ёшлар боғида аҳоли турмуш даражасини янада яҳшилаш бўйича сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Бархаёт Мелиев, Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Сардор Убайдуллаев, кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи Дониёр Аҳмедов ҳамда вилоят ва шаҳар корхона-ташкилот мутасадди раҳбарлари иштирок этди.
Сайёр қабулда аҳолини қийнаб келаётган коммунал тизимидаги масалалар ва яшаш шароитини яхшилаш юзасидан муаммолар бўйича 14 та мурожаат келиб тушган.
Хусусан, Х.Ходжиматов, Қ.Мужрабое, М.Сулаймонова, Т.Рахматулина, Н.Атажанова, М.Турдимуродова, Р.Хамроқулова, Ф.Баратова ва бошқа кўп квартирали уйларнинг мулкдорлари томонидан “Том қисми таъмирталаблиги”, “Иссиқлик тизими қувурлари тартиб билан сифатли қилинмаганлиги”, “Ичимлик суви босими пастлиги”, “Том, фасад, кириш йўлаклари ва фрамуга ойналарини таъмирлаш” каби мавзуларда берилган муаммоли саволларига мутасадди ташкилотлардан тегишли жавоблар олинди.
Жорий йилнинг 11 октябрда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Бархаёт Мелиев бошчилигида 2022 йил 08 октябрь куни Бекобод шаҳрида ўтказилган сайёр қабулдаги фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан назорат режаси тасдиқланди.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Сардор Убайдуллаев томонидан ушбу назорат режага киритилган мурожаатларни белгиланган муддатдан кечиктирмай бажарилиши юзасидан масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилди.
Маълумот учун, Бекобод шаҳар 13 даҳа 55- кўп қаватли уй 1986 йил қурилган бўлиб, 4 қаватли 32 та хонадондан иборат. Умумий майдони 1732 метр квадрат ва 4 та кириш йўлаклари мавжуд.
Сайёр қабулда, Тошкент вилояти кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига уй мулкдорлардан 23 та мурожаатлар қабул қилиниб, ҳудудий инспекцияси ходимлари томонидан барча мурожаатлар ўрганилди ва 3 та Бошқарув сервис компаниялари томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати юзасидан йул қўйган камчиликлар бўйича Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 159-моддасига асосан Маъмурий баённомалар тузилиб белгиланган тартибда Маъмурий жарималар қўлланилди.
Тошкент вилояти ҳудудий инспекцияси раҳбари Дониёр Ахмедов ва масъул ходимлар иштирокида фуқаролар томонидан қурилган ноқонуний қурилмаларни бартараф этилиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, маъмурий баённомалар расмийлаштирилмокда.
Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати