December 31, 2022

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: 2022 йилда жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 2285 та мурожаат ижобий ҳал этилди

Бош саҳифа | Русский язык

Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 23-, 34- ва 35-моддаларига мувофиқ, Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасига 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида келиб тушган мурожаатлар бўйича мониторинг қилинди.

Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар ижроси таҳлилига кўра, Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари 2022 йил давомида жами 2285 та келиб тушган бўлиб, шундан, 686 та мурожаат Тошкент вилояти “Иссиқлик манбаи” ИЧБ ДУК (Олмалиқ Иссиклик манбаи)га, 1599 та мурожаат бошқармага тегишли.

Барча мурожаатлар ўрнатилган тартибда, тааллуқлилиги бўйича бошқарма раҳбарияти, бўлим бошлиқлари, бошқарма тизимидаги ташкилот раҳбарларига етказилди ҳамда мурожаатлар ижроси учун масъул этиб белгиланган мансабдор шахслар томонидан кўриб чиқилиши таъминланди.

Мурожаатларнинг 2285таси (100%) жисмоний шахслардан келиб тушган.

Шулардан:
• 2112 таси электрон;
• 90 таси ёзма;
• 83 таси оғзаки сайёр қабуллар орқали келиб тушагн мурожаатлар.

Назоратга олиб кўриб чиқилган жами 2285 та мурожаатдан, 1466 таси қаноатлантирилган, 818 таси бўйича ҳуқуқий маълумот бериш ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилган, 1 таси аноним мурожаат ҳисобланиб кўрмасдан қолдирилган.

Мурожаатларга тезкор жавоб бериш мақсадида расмий веб-сайтда “Онлайн-маслаҳатчи” модули фаолияти жорий этилиб, фуқароларга онлайн маслаҳатлар бериш йўлга қўйилди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш борасидаги ишлар таҳлили бошқарма бошлиғи томонидан алоҳида назоратга олинган.

<div class="flourish-embed flourish-chart" data-src="visualisation/6274217"><script src="https://public.flourish.studio/resources/embed.js"></script></div>

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари бўйича бош мутахассиси Х.Пардаева