Кўп хонадонли уйлар фаолияти
February 10, 2023

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: вилоятда қор ёғиши ва ҳаво ҳарорати минус даражага тушиши оқибатида мавжуд кўп қаватли уйларда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

Кеча, Тошкент вилоятида қор ёғиши ва ҳаво ҳарорати минус даражага тушиши оқибатида барча кўп қаватли уйларда ва иссиқлик таъминотида аварияларнинг олдини олиш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уй мулкдорларнинг кайфиятига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш, вужудга келиши мумкин бўлган муаммоли вазиятларни мавжуд бошқарув сервис компанияларининг 24/7 диспетчерлик хизмати орқали тезкор ҳал қилиш бўйича Бошқарма бошлиғи Сардор Убайдуллаев томонидан шаҳар ва туман бўлим бошлиқларига тегишли топшириқлар берилди.

Жумладан,

– кўп қаватли уйларнинг йўлакларини музламалардан тозалаш ва қум ва туз аралашмасини сепиш;

– қор массалари, сумалак ва музлар бўлиши мумкин бўлган томлари баланд уйларни махсус техникаларни жалб қилган ҳолда бартараф этиш;

– автотранспорт воситаларини томи баланд бинолар ёки тепасида қор массалари, сумалак ва музлар бўлган иншоотлар яқинига қўймаслик;

– томлардан сумалакларнинг тушиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш.

Тошкент вилоятида фаолият юритаётган бошқарув сервис компаниялари тўғрисида умумлаштирилган Маълумот

👉 Батафсил

ФОТОЛАВҲАЛАР

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати