Тошкент вилоятида куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш бўйича Ангрен шаҳар, Кимёгар маҳалласи ҳудудида жойлашган Ангрен эркин иқтисодий зонаси дирекцияси маъмурий биносида “Оммавий қабул” ўтказилди (Фото+видео)
Бош саҳифа | Русский язык
Тошкент вилоятида куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш бўйича ҳудудларда ечимини кутаётган масалаларни “маҳаллабай” ўрганган ҳолда жойида, тезкор ҳал этиш мақсадида Халқ қабулхоналари, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва энергетика комплексидаги вазирликлар, идоралар, шаҳар-туман ҳокимликлари ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари иштирокида 2022 йил 21 октябрь куни Ангрен шаҳар, Кимёгар маҳалласи ҳудудида жойлашган Ангрен эркин иқтисодий зонаси дирекцияси маъмурий биносида “Оммавий қабул” ўтказилди.
Қабулда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев, Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Абдуҳалим Холмахматов ва Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Бархаёт Мелиев, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазир ўринбосари Озода Жўраева, Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Сардор Убайдуллаев, кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи Азларжон Садиков ҳамда вилоят ва шаҳар корхона-ташкилот мутасадди раҳбарлари иштирок этди.
Оммавий сайёр қабулида аҳолини қийнаб келаётган коммунал тизимидаги масалалар ва яшаш шароитини яхшилаш юзасидан муаммолар бўйича 10 га яқин мурожаат келиб тушди.
Хусусан, Шахноза Нарузова, Қизларгул Бердиева, Наталия Шагошникова, Эркин Ғуломов ва бошқа кўп квартирали уйларнинг мулкдорлари томонидан “Том қисми таъмирталаблиги”, “Қувурларни тартиб билан таъмирлаш”, “Ичимлик суви босими пастлиги” каби мавзуларда берилган муаммоли саволларига мутасадди ташкилотлардан тегишли жавоблар олинди.
Тошкент вилоятида 5000 га яқин кўп қаватли уй мавжуд бўлиб, 72 та бошқарув сервис компанияси(БСК) фаолият юритади. Ангрен шаҳрининг 747 та кўп квартирали уйлардан 22991 та хонадонга 12 та БСК хизмат кўрсатади. Хусусан:
1. “OYDIN CENTRAL SERVICE” БСК – “Боботоғ”, “Нурчи” ва “Карвон” МФЙ ҳудудларидаги 49 та кўп квартирали уйларга;
2. “ANGREN KOMMUNAL TA’MIRLASH” БСК – “Кимёгар”, “Озодлик” ва “Навбаҳор” МФЙ ҳудудларидаги 31 та кўп квартирали уйларга;
3. “ANGREN BOSHQARUV SERVIS KOMPANYA 24-7” БСК – “Озодлик”, “Гўзал” МФЙ ҳудудларидаги 184 та кўп квартирали уйларга;
4. “ANGREN PARTNYOR BOSHQARUV SERVIS KOMPANIYASI” БСК – “Тараққиёт” МФЙ ҳудудидаги 55 та кўп квартирали уйларга;
5. “SERVICE CENTER DUKENT” БСК – “Улуғбек” МФЙ ҳудудидаги 35 та кўп квартирали уйларга;
6. “ANGREN CITY CENTRAL SERVICE” БСК – “Дорилфунун”, “Ёшлик”, “Янги хаёт” ва “Чотқол” МФЙ ҳудудларидаги 73 та кўп квартирали уйларга;
7. “DRUJBA BOSHQARUV SERVIS” БСК – “Истиқлол” ва “Гулзор” МФЙ ҳудудларидаги 54 та кўп квартирали уйларга;
8. “A’LO ANGREN SERVIS” БСК – “Истиқбол” МФЙ ҳудудидаги 19 та кўп квартирали уйларга;
9. “CENTR YAHYOBEK BOSHQARUV SERVIS” БСК – “Карвон” МФЙ ҳудудидаги 52 та кўп квартирали уйларга;
10. “MUSTAQIL IDEAL BOSHQARUV SERVIS KOMPANIYASI” БСК – “Мустақиллик” МФЙ ҳудудидаги 97 та кўп квартирали уйларга;
11. “KOMFORT BOSHQARUV SERVIS XIZMATI” БСК – “Мустақиллик” МФЙ ҳудудидаги 31 та кўп квартирали уйларга;
12. “MOUNTAINS CITY” БСК – “Янгиобод” МФЙ ҳудудидаги 67 та кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатиб келмоқда.
Ангрен шаҳри Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати