Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда 2023 йилда режалаштирилган ишлари тўғрисида маълумот (Фото+видео)
Бош саҳифа | Русский язык
Тошкент вилоятда 161037 мингдан зиёд хонадондан иборат 4929 та кўп квартирали уйлар мавжуд бўлиб, уларга 74 та бошқарув сервис компаниялари ҳамда 16 та уй-жой мулкдорлари ширкатлари хизмат кўрсатади.
Шундан 4467 та кўп квартирали уйлар (91%) бошқарув сервис компаниялари томонидан, 98 та кўп квартирали уйлар ширкатлар томонидан ва 27 таси эса бошқарув ташкилотларига аъзо бўлмаган уйлар. Кўп квартирали уйларнинг 337 таси бошқа ташкилотлар тасарруфидаги уйлар ҳисобланади.
Бугунги кунда мавжуд кўп қаватли уйларнинг 4578 та уйлар (93%) 1991 йилгача ва 351 та уйлар (7%) эса 1991–2021 йиллар оралиғида қурилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 сентябрь кунида “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жойй фондини 2022–2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМҚ–522-сон Қарори тасдиқланган бўлиб ушбу қарорга асосан Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 27 сентябрь кунида “Тошкент вилоятида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жойй фондини 2022–2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 521–10-0-Q/22-сонли Қарори тасдиқланган.
Қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилган:
Вилоятдаги кўп квартирали уй-жой фондини 2022–2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича 153 та уйларнинг 141 минг квадрат метр том қисмини мукаммал ва жорий, 328 та уйларнинг кириш йулаклари, 29 та уй ичидаги ва 90 та ертула қисмидаги муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш, 153 та уйларнинг фасад қисмини таъмирлаш, 215 та темир эшиклар ва 215 та кодли қулфлар ҳамда 288 та электр тақсимловчи шитлари таъмирланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ–5152-сонли қарори 3-иловасига асосан Республика бюджетининг 16 млрд 426 млн сўм маблағлари ҳисобига 42 та болалар майдончаси (70%) қурилиб, 44,7 минг квадрат метр йўлаклар (94%) бетон қоришма билан қопланди, 41 та ташқи ёритиш тизимлари (84%) таъмирланди ва янгисига алмаштирилди ҳамда 4 та умумфойдаланишдаги ҳожатхоналар (44%) янгитдан қурилди.
Қиш мавсуми кириб келиши билан кўп қаватли уйларнинг 2448 та фрамугаларга ойналар, кириш йўлакларидаги темир эшикларга 3012 та пружина ёпиш механизмлари, кириш йўлакларидаги тунги ёритиш чироқларига 1336 дона энергия тежамкор лампалар ва ҳаракат датчиклари ўрнатилди. Белгиланган режа-график асосида ишлар давом эттирилмоқда.
Бундан ташқари, юртимизга келган аномал совуқ натижасида ҳудудий БСКлар томонидан кўп қаватли уйларнинг 9045 та кириш йўлаклари қор ва музламалардан тозаланиб 316,5 минг квадрат метр майдонга қум-туз аралашмаси сепилди.
Вилоят бошқарма ходимларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил қилинган бўлиб, жойларда авария диспетчерлик хизматлари фаолияти, уларнинг махсус асбоб-анжомлар билан таъминланганлиги, вужудга келган авария ҳолатларини бартараф этиш бўйича ишларнинг олиб борилиши кунлик ўрганиб чиқилмоқда.
Бугунги кунда Тошкент вилоятида жами 4929 та кўп квартирали уйлар ва улардаги 161037 та хонадонлар 3132 та кўп квартирали уйлар (64%) ва 116427 та хонадонлар (72%) иссиқлик таъминоти билан таъминланган. Шулардан:
– марказий ва локал қозонлар ёрдамида – 2182 та (44%) уйлар 82222 та (51%) хонадонлар;
– икки контурли қозонлар ёрдамида – 950 та (19%) уйлар 34144 та (21%) хонадонлар;
– бошқа турдаги иссиқлик тизими ёрдамида (калонка, голланд печлари ва қўлбола усулда) – 1797 та (37%) уйлар 45851 та (28%) хонадонлар.
Вилоятда 52 та қозонхоналар мавжуд бўлиб, ҳозирда 46 таси (89%) ишга туширилган. Қолган 6 та қозонхоналарда ПҚ–5118-сонли қарорига асосан ва 1 тасида иссиқлик қабул қилувчи исътемолчининг ички тармоқларида реконструкция ишлари амалга оширилмоқда ҳамда 5 тасида табий газ босими пастлиги сабабли ҳозирда иш фаолиятида эмас.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “2018–2022 йиларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги
ПҚ–2912-сонли қарори асосида жами 3 млрд 207 млн сўм Давлат бюджети маблағлари эвазига 2,99 км иссиқлик тармоқлари мукаммал таъмирлаш режалаштирилган Жумладан:
Шундан, 3 млрд 100 млн сўм маблағлар ўзлаштирилган бўлиб, 1,6 км узунликдаги иссиқлик тармоқларини мукаммал таъмирлаш ишлари якунига етказилган.
Шу билан бирга корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан 31 та қозонхоналар, 47 та қозонлар ва 72,296 км иссиқлик тармоқлари жорий таъмирланиши режалаштирилган бўлиб, мазкур режага нисбатан 31 та қозонхоналар (100%)га, 47 та қозонлар (100%) га ва 72,296 км иссиқлик тармоқлари (100%)га жорий таъмирдан чиқарилди.
Бугунги кунда 7/24 режимда фаолият юрутувчи вилоятнинг марказий “1055”, 95 143 20 56 диспетчерлик хизмати ҳамда вилоятдаги 74 та бошқарув сервис компанияларинининг авария ҳолатларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларинин кўриш билан шуғулланувчи диспетчерлик хизматлари йўлга қўйилган.
Шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимлиги қошида 2022–2023 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, барча коммунал йўналишларида аниқланган авария ҳолатларини тезда бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида туну-кун авария диспетчерлик 95 146 20 56 хизмати КУЗ-ҚИШ ШТАБИ ташкил қилинган.
Бундан ташқари, 2023 йил давомида вилоятдаги 94 та уйларнинг 100 776 квадрат метр том қисмини, 253 та кириш йўлакларини, 156 та электр тақсимловчи шитларини, 106 та темир эшиклар ўрнатиш, 45 та уйларнинг ертўла қисмини, 17 та уйларнинг ички муҳандислик тармоқларини, 94 та уйларнинг фасад қисмини таъмирлаш бўйича дастлабки манзилли дастур ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ–5152-сонли қарори 3-иловасига асосан Республика бюджетининг 16 млрд 426 млн сўм маблағлари ҳисобига 2023 йил давомида кўп қаватли уй-жой фондига туташ ҳудудларда жами 79 та болалар майдончаси, 59 минг квадрат метр йўлакларни бетонлаш, 603 та ташқи ёритиш тизимини таъмирлаш ва янгисига алмаштириш, 11 та умумфойдаланишдаги ҳожатхоналарни янгидан қуриш режалаштирилган.
Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати