Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Пискент туманида кўп квартирали 9/1 , 9/2 уйларнинг ер тўла қисмидаги муҳандислик тармоқлари таъмирланди
Бош саҳифа Русча
Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ билан биргаликда кўп квартирали уйларни оқава сув тизими канализация тармоқларини таъмирлаш, янгилаш мақсадида, соҳада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Пискент тумани “Бирлик” МФЙ, Гулшан кўчасидаги кўп квартирали 9/1 , 9/2 уйларнинг ер тўла қувури тиқилиши оқибатида биноларнинг ер тўласига сув тошиш ҳолатлари кузатилган.
“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ томонидан диаметри Ø160 мм, узунлиги 20 метр бўлган канализация қувурининг қурилиш-монтаж ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Мазкур канализация қувурини ишга туширилиши натижасида “Бирлик” МФЙ, Гулшан кўчасидаги кўп қвартирали уйларнинг 66 та хонадон шароитлари яхшиланишига эришилади.
Маълумот учун, “Бирлик” МФЙ, Гулшан кўчасидаги кўп квартирали 9/1 , 9/2 уйларга “МММ Сервиз бошқаруви” БСК хизмат кўрсатилади.
Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати