April 5, 2023

Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси: Нурафшон шаҳри “Обод-турмуш” МФЙда  23а- ва 25-сонли кўп қаватли уйларнинг том қисми “Ташаббусли бюджет” дастури ҳисобидан мукаммал таъмирланди (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри “Янгиобод”, “Обод турмуш/Учқун”, “Маърифат”, “Юксалиш/Тараққиёт”, “Обод-турмуш”, “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида жойлашган 110 та кўп қаватли уйлардан 2 938 та хонадонга “GLOBAL-NURAFSHON-SITY” бошқарув сервис компанияси 2021 йил декабрь ойидан хизмат кўрсатиб келмоқда.

Нурафшон шаҳри “Обод-турмуш” МФЙдаги 23а- ва 25-сонли кўп қаватли уйлар 1970-1983 йилларда қурилган бўлиб, 2 қаватли, 2 ва 4 та йўлакли, 18 ва 20 та хонадондан иборат.

Ўзбекистон Республикаси “Очиқ Бюджет” портали – Опен Бюджет портали орқали жамоатчилик фикри асосида 2022 йилнинг июлидан августга қадар 175 та таклифлар билдирилди.

Жорий йилнинг 1 март кунидан 25 март кунига қадар пудратчи “SERVIS BIZNES МОНТАЖ” ва “БРР ГРУНД” МЧЖлар томонидан 23а- ва 25-сонли кўп қаватли уйларнинг том қисмилари 695,2 квадрат метрдан профнастил маҳсулоти билан мукаммал таъмирланди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси “Очиқ Бюджет” портали – Опен Бюджет портали орқали “Обод-турмуш” МФЙдаги 27-; 31-; 49а-кўп қаватли уйларнинг том қисмини мукаммал таъмирлаш учун жамоатчилик фикри асосида таклифлар йиғилмоқда.

Нурафшон шаҳри Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ахборот хизмати