October 4, 2022

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошақармаси: Жисмоний ва юридик шахслардан Ангрен шаҳрига келиб тушаётган мурожаатлар тегишли тартибда ижобий ҳал қилинмоқда (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

2022 йил 1 январдан 2022 йил 1 октябрга қадар жами 269 та мурожаат Ангрен шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимига келиб тушган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 121 таси ижобий ҳал қилинган бўлиб, 130 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилиб, фуқаро иштирокида далолатномалар тузилган. Шунингдек, 2 та мурожаат бўлим ваколат доирасида эмаслиги боис тегишли ташкилотга йўналтирилган.

Ҳозирги кунда жами 16 та мурожаат Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги қонунига мувофиқ ўрганиш ишлари олиб борилиб, жойига чиқган ҳолда ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, Ангрен шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими томонидан 5/1б даҳа, 2-уй, 2-хонадонда истиқомат қилувчи фуқаро Э Дадажоновнинг 2022 йил 5 сентябрдаги мурожаати ўрганилган. Фуқаро мурожаатида, 5/1Б даҳа, 2-сонли кўп квартирали уйнинг том қисми таъмир-талаблиги маълум қилинган. Мурожаатни ўрганиш вақтида фуқарони манзилини топиш ҳамда боғланишнинг имкони бўлмади.

Ҳолат юзасидан ушбу уйга техник хизмат кўрсатувчи “Ойдин сентрал сервисе” бошқарув сервис компанияси томонидан уйнинг томидаги 350 квадрат метр қисмида фалгоизол ва отсинкованний лист маҳсулотлари билан жорий таъмирланди.

Ангрен шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими томонидан Бунёдкор кўчаси, 39-уй, 24-хонадонда истиқомат қилувчи фуқаро Рузиева Венера Тургуновнанинг 2022 йил 29 августдаги №693575/22-сонли мурожаати ўрганилди.

Бунёдкор кўчаси 39-уйга техник хизмат кўрсатаётган “Бошқарув сервис компанияси 24/7” бошқарув сервис компанияси томонидан уйнинг том қисми шифер қопламаси билан белгиланган тартибда таъмирдан чиқарилган.

Ангрен шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими томонидан 5/3 даҳа, 23-уй, 29-хонадонда истиқомат қилувчи фуқаро Пономарев Александр Викторовичнинг 2022 йил 17 августдаги, №658629/22-сонли мурожаати ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида; 5/3 даҳа, 23-уйга техник хизмат кўрсатаётган “Ангрен коммунал таъмирлаш” бошқарув сервис компанияси раҳбарига фуқаронинг мурожаати юзасидан бўлим ваколати доирасида тегишли топшириқ кўрсатмалар берилди.

Жорий йил 29 август куни БСК ходимлари томонидан уйнинг том қисмида муккаммал таъмирлаш ишлари якунлаб, фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал қилинди. Ҳолат юзасидан фуқоро Пономарев Александр Викторовичнинг ҳозирги кунда эътирози йўқлигини ёзма равишда маълум қилган.

Ангрен шаҳрида жами 823 та кўп квартирали уйлар мавжуд бўлиб, ушбу уйларга 12 та бошқарув сервис компаниялари хизмат кўрсатиб келмоқда. Хусусан:

1. “OYDIN CENTRAL SERVICE” БСК – “Боботоғ”, “Нурчи” ва “Карвон” МФЙ ҳудудларидаги 49 та кўп квартирали уйларга;

2. “ANGREN KOMMUNAL TA’MIRLASH” БСК – “Кимёгар”, “Озодлик” ва “Навбаҳор” МФЙ ҳудудларидаги 31 та кўп квартирали уйларга;

3. “ANGREN BOSHQARUV SERVIS KOMPANYA 24-7” БСК “Озодлик”, “Гўзал” МФЙ ҳудудларидаги 184 та кўп квартирали уйларга;

4. “ANGREN PARTNYOR BOSHQARUV SERVIS KOMPANIYASI” БСК “Тараққиёт” МФЙ ҳудудидаги 55 та кўп квартирали уйларга;

5. “SERVICE CENTER DUKENT” БСК “Улуғбек” МФЙ ҳудудидаги 35 та кўп квартирали уйларга;

6. “ANGREN CITY CENTRAL SERVICE” БСК “Дорилфунун”, “Ёшлик”, “Янги хаёт” ва “Чотқол” МФЙ ҳудудларидаги 73 та кўп квартирали уйларга;

7. “DRUJBA BOSHQARUV SERVIS” БСК “Истиқлол” ва “Гулзор” МФЙ ҳудудларидаги 54 та кўп квартирали уйларга;

8. “A’LO ANGREN SERVIS” БСК “Истиқбол” МФЙ ҳудудидаги 19 та кўп квартирали уйларга;

9. “CENTR YAHYOBEK BOSHQARUV SERVIS” БСК “Карвон” МФЙ ҳудудидаги 52 та кўп квартирали уйларга;

10. “MUSTAQIL IDEAL BOSHQARUV SERVIS KOMPANIYASI” БСК “Мустақиллик” МФЙ ҳудудидаги 97 та кўп квартирали уйларга;

11. “KOMFORT BOSHQARUV SERVIS XIZMATI” БСК “Мустақиллик” МФЙ ҳудудидаги 31 та кўп квартирали уйларга;

12. “MOUNTAINS CITY” БСК “Янгиобод” МФЙ ҳудудидаги 67 та кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

ФОТОЛАВҲАЛАР

Ангрен шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими кўп квартирали уйни бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бўйича бош мутахассиси Абдулазиз Иманалиев, Аллаёр Бердиқуловлар тайёрлади