Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси: Пискент тумани “Ойбек” МФЙ Ғолиблар кўчасида жойлашган 24- ва 26-кўп қаватли уйларнинг олд йўлаклари таъмирланди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ–408-сонли қарори ижросини таъмилаш мақсадида, кўп қаватли уйларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан, ички йўллар, том ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш бўйича тегишли ташкилотлар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Пискент тумани “Oybek” МФЙ Ғолиблар кўчаси 24- ва 26-кўп қаватли уйнинг йўлакларига “Trade Buiding Servise Star” МЧЖ томонидан 156 квадрат метр асфальт ётқизилди.
Шунингдек, уйнинг йўлакларига 140 погонный метр ирригация тармоғи ва 60 погонный метр ирригация тармоқлари, 100 м бордюр, диаметри Ø150 узунлиги 20 м асбест трубалар устунлари ўрнатилди.
Пискент тумани Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ахборот хизмати