Кўп хонадонли уйлар фаолияти
September 26, 2022

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Бошқарма бошлиғи Сардор Убайдуллаев бошчилигида “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан Aнгрен шаҳрида Бошқарув сервис компанияларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди (Фото)

Бош саҳифа | Главная страница

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Сардор Убайдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан Ангрен шаҳрида Бошқарув сервис компаниялари томонидан кўп квартирали уйларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини жойида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Шаҳарда фаолият юритаётган 12 та Бошқарув сервис компаниялари томонидан кўп квартирали уйларда амалга оширилган ишлар юзасидан “Ишчи гуруҳ” аъзолари ҳисоботларни тингланди.

Шунингдек, “Ишчи гуруҳ” аъзолари “Кимёгар” МФЙ 5/3 даҳа 7-уйнинг том қисмининг фольгоизол қопламаси билан ёпилиши ўрганилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–5152-сонли қарори 3-иловасига кўра, “Мустақиллик” МФЙ Бунёдкор кўчаси, 9-уйнинг олд қисмидаги пиёда йўлакларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши ўрганилди. Аниқланган камчиликлар юзасидан пудрат ташкилотига кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5118-сонли қарорига кўра “Карвон” МФЙ ҳудудидаги марказий иссиқлик тизимида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўрганишлар олиб борилди.

Ангрен шаҳрида 2022 йилнинг биринчи-тўртинчи чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан “Ишчи гуруҳ” аъзолари қуйидаги маълумотларни ўрганишди.

Ангрен шаҳрида жами 823 та кўп квартирали уйлар мавжуд бўлиб, ушбу уйларга 12 та бошқарув сервис компаниялари хизмат кўрсатиб келмоқда. Хусусан:

1. “OYDIN CENTRAL SERVICE” БСК – “Боботоғ”, “Нурчи” ва “Карвон” МФЙ ҳудудларидаги 49 та кўп квартирали уйларга;

2. “ANGREN KOMMUNAL TA’MIRLASH” БСК – “Кимёгар” ва “Навбаҳор” МФЙ ҳудудларидаги 31 та кўп квартирали уйларга;

3. “ANGREN BOSHQARUV SERVIS KOMPANYA 24-7” БСК “Озодлик”, “Гўзал” ва “Кимёгар” МФЙ ҳудудларидаги 184 та кўп квартирали уйларга;

4. “ANGREN PARTNYOR BOSHQARUV SERVIS KOMPANIYASI” БСК “Тараққиёт” МФЙ ҳудудидаги 55 та кўп квартирали уйларга;

5. “SERVICE CENTER DUKENT” БСК “Улуғбек” МФЙ ҳудудидаги 35 та кўп квартирали уйларга;

6. “ANGREN CITY CENTRAL SERVICE” БСК “Дорилфунун”, “Ёшлик”, “Янги хаёт” ва “Чотқол” МФЙ ҳудудларидаги 73 та кўп квартирали уйларга;

7. “DRUJBA BOSHQARUV SERVIS” БСК “Истиқлол” ва “Гулзор” МФЙ ҳудудларидаги 54 та кўп квартирали уйларга;

8. “A’LO ANGREN SERVIS” БСК “Истиқбол” МФЙ ҳудудидаги 19 та кўп квартирали уйларга;

9. “CENTR YAHYOBEK BOSHQARUV SERVIS” БСК “Карвон” МФЙ ҳудудидаги 52 та кўп квартирали уйларга;

10. “MUSTAQIL IDEAL BOSHQARUV SERVIS KOMPANIYASI” БСК “Мустақиллик” МФЙ ҳудудидаги 97 та кўп квартирали уйларга;

11. “KOMFORT BOSHQARUV SERVIS XIZMATI” БСК “Мустақиллик” МФЙ ҳудудидаги 31 та кўп квартирали уйларга;

12. “MOUNTAINS CITY” БСК “Янгиобод” МФЙ ҳудудидаги 67 та кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

“OYDIN CENTRAL SERVICE” БСК томонидан 22 та уйнинг том қисмида жорий таъмирлаш ва 4 та уйнинг ертўла муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш ишлари амалга оширилди:

– 5/1б даҳа 23-; 35-; 36 ва 3/2 даҳа 5а-уйларнинг ертўла муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш ишлари амалга оширилди;

– 5/1б даҳа 2-; 7-; 20-; 24-; 27-; 30-; 31-; 34-; 35-; 36-; 37-; 38-; 39-; 40-уйлар, 5/1а даҳа 20-; 23-; 26-; 27-уйлар ва 3/2 даха 3-; 7-; 11-; 3а-уйларнинг том қисмларида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

“ANGREN KOMMUNAL TA’MIRLASH” БСК томонидан 3 та уйнинг том қисмини таъмирлаш ва 1 та уйнинг ертўла муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш ишлари ва 1 та уйнинг кириш йўлакларини таъмирлаш амалга оширилди:

– 5/3 даҳа 23-уй, 13 даҳа 11-; 14-уйларнинг том қисмларида жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди;

– 5/3 даҳа 30-уйнинг ертўла коммуникация қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилди;

– 5/3 даҳа 13-уйнинг кириш йўлаклари таъмирланди.

“ANGREN BOSHQARUV SERVIS KOMPANYA 24-7” БСК томонидан 2 та уйнинг том қисмида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди:

Оҳангарон кўчаси 54-уй ва Бунёдкор кўчаси 39-уйнинг том қисмлари мукаммал таъмирланди.

“ANGREN PARTNYOR BOSHQARUV SERVIS KOMPANIYASI” БСК томонидан 11 та уйнинг том қисмида жорий таъмирлаш ва 9 та уйнинг ертўла муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш ишлари амалга оширилди:

– 2/2 даҳа 3-; 8-; 9-; 17-; 21-; 23-; 29-; 31-; 33-; 36-уйлар ва 32 даха 4-уйнинг том қисмлари жорий таъмирланди;

– 2/2 даҳа 1-; 10-; 11-; 12-; 16-; 18-; 20-; 31-; 35-уйларнинг ертўла қисмларида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

“SERVICE CENTER DUKENT” БСК томонидан 8 та уйнинг том қисмида жорий таъмирлаш ва 20 та уйнинг ертўла муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш ишлари амалга оширилди:

– 14 даҳа 3-; 4-; 5-; 7-; 11-; 27-; 39-; 40-уйларнинг том қисмлари жорий ва мукаммал таъмирланди;

– 14 даҳа 1-; 2-; 3-; 4-; 5-; 7-; 8-; 10-; 11-; 13-; 14-; 16-; 17-; 25-; 29-; 38-; 39-; 40-уйларнинг ва 13 даҳа 12-уйнинг ертўла коммуникация қисмларида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

“ANGREN CITY CENTRAL SERVICE” БСК томонидан 24 та уйнинг том қисмида жорий таъмирлаш ва 9 та уйнинг ертўла муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш ишлари амалга оширилди:

– 5/5 даҳа 4-; 5-; 6-; 7-; 10-; 14-; 21-; 27-; 28-; 29-; 32-; 35-; 37-; 39-; 41-; 42-; 43-; 50-; 54-; 55-; 56-уйларнинг 5/4 даҳа 23-; 26-; 55-уйларнинг том қисмларида жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди;

– 5/5 даҳа 37,22-уйларнинг, 5/4 даҳа 16-уйнинг, Ўзбекистон Мустақиллиги кўчаси 76-уйнинг, А.Темур кўчаси 1а 1б, 2а 2б-уйларнинг ертўла коммуникация қисмларида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

“DRUJBA BOSHQARUV SERVIS KOMPANIYASI” БСК томонидан 9 та уйнинг том қисмида жорий таъмирлаш, 13 та уйнинг ертўла муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш ва 3 та уйнинг кириш йўлакларини таъмирлаш ишлари амалга оширилди:

– 6/4 даҳа 3-; 6-; 11-; 12-; 41-; 47-; 134-; 136-; 140-уйларнинг, Ўзбекистон Мустақиллиги кўчаси 94-; 112-уйларнинг том қисмлари жорий таъмирланди;

– 6/4 даҳа 48,42,14,1,8,12,129,9,34,19,23,134,6-уйларнинг ертўла қисмларида таъмирлаш ишлари олиб борилди;

– 6/4 даҳа 1-; 47-; 131-уйларнинг кириш йўлаклари таъмирланди.

“KOMFORT BOSHQARUV SERVIS XIZMATI” БСК томонидан 7 та уйнинг том қисмида жорий таъмирлаш ва 1 та уйнинг кириш йўлакларини таъмирлаш ишлари амалга оширилди:

– 2/5 даҳа 6-; 7-уйларнинг, 18/19 даҳа 6-уйнинг, Саховат кўчаси 2-уйнинг, Навоий кўчаси, 12-уйнинг, Ёшлик кўчаси 9-уйнинг, Оҳангарон кўчаси, 34-уйнинг том қисмларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди;

– 18/19 даҳа 4-уйнинг кириш йўлаклари таъмирланди.

“CENTR YAHYOBEK BOSHQARUV SERVIS” БСК томонидан 5 та уйнинг том қисмида жорий таъмирлаш, 10 та уйнинг ертўла муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш ишлари амалга оширилди:

– Ибн сино кўчаси 1-уйнинг, Обод турмуш 2-уйнинг, 31 даҳа 10-; 9-; 12-уйларнинг том қисмлари жорий таъмирланди;

– Обод турмуш кўчаси 2-уйнинг, 3/2 даҳа 10-; 18-; 6б-; 20-; 22а-; уйларнинг, 31 даҳа 20,9,11-уйларнинг, Обод турмуш 1-уйнинг ертўла коммуникация қисмларида таъмирлаш олиб борилди.

“MUSTAQIL IDEAL BOSHQARUV SERVIS KOMPANIYASI” БСК томонидан 3 та уйнинг том қисмида мукаммал таъмирлаш, 3 та уйнинг ертўла муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш ишлари амалга оширилди:

– Оҳангарон кўчаси, 8-уйнинг, Навоий кўчаси, 5-уйнинг, Ёшлик тор кўчаси 4-уйнинг том қисмида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

– Навоий кўчаси 24-уйнинг, Бунёдкор кўчаси 5-; 9-уйларнинг ертўла коммуникация қисмлари таъмирланди.

“A’LO ANGREN SERVIS” БСК томонидан 6 та уйнинг кириш йўлаклари таъмирланди, 2 та уйнинг ертўла муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш ишлари амалга оширилди:

– 5 даҳа 1-; 3-; 8-; 9-уйларнинг, 4 даҳа 11-; 12-уйларнинг кириш йўлаклари таъмирланди.

– 4 даҳа 13-; 14-уйларнинг ертўла коммумикация қисмлари таъмирланди.

ФОТОЛАВҲАЛАР

Ангрен шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, кўп квартирали уйни бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бўйича бош мутахассиси Равшан Убайдуллаев