January 12, 2023

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Паркент туманида кўп қаватли уйларни 2022–2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш юзасидан сарҳисоби (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

Паркент тумани бўйича мавжуд 62 та маҳаллалардан 11 та маҳаллада 133 та кўп қаватли уйлар мавжуд бўлиб 2777 та хонадонлардан иборат ва ушбу уйларга 3 та: “PARKENT YOG’DUSI BCK” МЧЖ, “Xisorak Mangu Quyosh” МЧЖ ва “Palitayeva kommunal” бошқарув сервис компаниялари хизмат кўрсатади.

Паркент тумани 1-сектор ҳудудида “Наврўз” МФЙ худудида 1 та кўп қаватли уй мавжуд, Красногорск шаҳарчаси “Файзобод” МФЙ ҳудудида 33 та, Толбулоқ” МФЙ ҳудудида 5 та кўп қаватли уйлар мавжуд.

2-секторда “Истиқбол” МФЙ ҳудудида 15 та кўп қаватли уйлар мавжуд, “Обжувоз” МФЙ ҳудудида 4 та кўп қаватли уйлар мавжуд, “Гулбоғ” МФЙ ҳудудида 1 та кўп қаватли уйлар мавжуд.

3-секторда “Қуёш МФЙ ҳудудида 15 та кўп қаватли уйлар мавжуд, Красногорск шаҳарчаси “Ойдин МФЙ ҳудудида 47 та кўп қаватли уйлар мавжуд.

4-секторда “Ёшлик МФЙ ҳудудида 3 та кўп қаватли уйлар мавжуд, “Қўрғонтепа МФЙ ҳудудида 1 та кўп қаватли уйлар мавжуд, “Марказий МФЙ ҳудудида 2 та кўп қаватли уйлар мавжуд, Краснагорск шаҳарчаси “Саид ота МФЙ ҳудудида 6 та кўп қаватли уйлар мавжуд.

2021–2022 йилда “Асакабанк”АЖ томонидан ажратилиши режалаштирилган 3553,3 млн сўм кредит линиясининг тендир ғолиблари “KAPITAL HOUSE” МЧЖ ва “UNIVERSAL QURILISH SERVIS” МЧЖга бажариладиган ишлар ҳажмининг 30% миқдорида, 2021 йилда яъни 1737.8 млн сўм қисми ажратилган. Бугунги кунда бажарилган ишлар учун 422,0 млн сўм, жами 2159,8 млн сўм қисми (76,7%) ажратилди.

Пудратчи “UNIVERSAL QURILISH SERVIS” МЧЖ томонидан ”Мададкор” ХУЖМШга қарашли “Ойдин” Политаева кўчаси 37-уйнинг 1000 квадрат метр том қисмини мукаммал таъмирланди, “Ёшлик” МФЙ Ҳидоят кўчаси 16-; 35-уйлар ҳамда “Қўрғонтепа” МФЙ Алпомиш 17-уйларнинг фасад қисмини мукаммал таъмирланди, “Ёшлик” МФЙ Ҳидоят кўчаси 4-; 16-; 35-уйлар ҳамда “Қўрғонтепа” МФЙ Алпомиш 17-уйларнинг тратуарлари бетон қопламалар билан қоплаш ишлари якунланди, “Ёшлик” МФЙ Ҳидоят кўчаси 16 ва 35-уйларнинг том қисмини мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича 90% ишлар бажарилган, “Наврўз” МФЙ Умар Хайём кўчасида жойлашган 4-уйга туташ ҳудудга замонавий ҳожатхона қуриш ишлари 20% ишлар бажарилган.

Бундан ташқари, Пудратчилар “UNIVERSAL QURILISH SERVIS” МЧЖ хамда “KAPITAL HOUSE” МЧЖлар томонидан тумандаги 16 та кўп қаватли (“Қуёш” МФЙда 15 та ва “Наврўз” МФЙда 1 та) кўп қаватли уйларга замонавий локал иситиш козонлари ўрнатиш ишлари 70% ишлар бажарилган.

Паркент тумани Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими томонидан кўп квартирали уйларни 2022–2023 йилллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш юзасидан

Туманда мавжуд кўп қаватли уйларни 2022–2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари учун (Красногорск шаҳарчасида) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг № 02-РА-1-8017-сонли 2021 йил 12 майдаги баёни ижроси юзасидан Тошкент вилояти Паркент туманида кўп қаватли уйларни 2021–2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларида олиб борилган ишлар бўйича ишлаб чиқилган Манзилли дастурларга асосан 5 та кўп қаватли уйларнинг том қисмини мукаммал тамирлаш учун ва ушбу уйларининг фасад қисмини, ертўла қсмларини таъмирлаш ва темир эшиклар ўрнатиш ишлари учун жами 2164,9 млн сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Бугунги кунда манзилли дастурлар ишлаб чиқилган ва “Кўп хонадонли уйларни мукаммал ва жорий таъмирлаш хамда иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Тошкент вилояти филиалига тақдим этилган ва лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланган ва тендир асосида пудратчи “Золотой” МЧЖ ҳисоб рақамига 954,5 млн сўмлик курилиш таъмирлаш ишлари амалга ошири учун ўтказилган ҳамда “Золотой” МЧЖ томонидан қурилиш таъмирлаш ишлари бошланиб 5 та уйларнинг том қисми мукаммал таъмирлаш ишлари якунланиб, фасад ва ички муҳандислик коммуникацияларини таъмирлаш ишлари олиб борилмокда.

Бошқарув сервис компаниялари (БСК) томонидан “Красногорск” шаҳарчасида жойлашган 25 та уйларнинг 100 та кириш йўлаклари мукаммал таъмирланди, 11 та болалар майдончалари жорий таъмирланди ҳамда 4 та кўп қаватли уйларнинг 390 квадрат метр том қисми жорий таъмирланди.

Ташаббускор хомийлар томонидан Паркент тумани “Гулбоғ” МФЙ Алишер Навоий кўчаси 1-уйнинг фасад қисми мукаммал таъмирланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ–51-52-сонли Қарорининг 3-иловаси ижроси юзасидан Республика бюджет маблағлари ҳисобидан Паркент тумани Красногорск шаҳарчасида жойлашган кўп қаватли уйлар атрофига 3 та замонавий болалар майдончаси қуриш, 4 та уйларнинг 400 п/м ирригация тармоқларини таъмирлаш ва 80 квадрат метр уй олди йўлакларига (тратуар) бетон қопламалар ётқизиш ишлари режалаштирилган.

Бугунги кунда Паркент тумани Красногорск шаҳарчасида жойлашган кўп қаватли уйлар атрофига 3 та замонавий болалар майдончаси қуриш, 80 квадрат метр уй олди йўлакларига (тратуар) бетон қопламалар ётқизиш ишлари якунланди.

Паркент туманида мавжуд “PARKENT YOG’DUSI BCK” МЧЖ, “Xisorak Mangu Quyosh” МЧЖ ва “Palitayeva kommunal” МЧЖ шаклидаги бошкарув сервис компаниялари томонидан қиш мавсуми қаттиқ келишини инобатга олган ҳолда туманда мавжуд барча кўп квартирали уйларнинг қиш мавсумига шайлигини орттириш мақсадида кириш йулакларида мавжуд эшикларга иссиқликни сақлаш мақсадида пружиналар ўрнатилда, ойналари синган подъезд ромларига ойналар ўрнатилди ва полиэтилен плёнкалар тортилди. Паркент тумани “Қуёш” МФЙ ҳудудида жойлашган 3-уйнинг барча кириш йўлакларига “Xisorak Mangu Quyosh” МЧЖ шаклидаги бошкарув сервис компанияси томонидан замонавий темир эшиклар ўрнатилди.

“PARKENT YOG’DUSI BCK” МЧЖ, “Xisorak Mangu Quyosh” МЧЖ ва “Palitayeva kommunal” МЧЖ шаклидаги бошкарув сервис компаниялари томонидан уйларнинг кириш йўлакларига энергия тежамкор ҳаракат датчиклари ва лет лампалар ўрнатилди.

Қиш мавсуми йўлларни музлашидан сақлаш мақсадида кўп қаватли уйлар олдига ва ертўлаларида қум ва тузли аралашмалар захира қилинди ва бугунги кунда ушбу аралашмалардан фойдаланилмоқда.

Паркент тумани Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ахборот хизмати