October 20, 2022

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Ангрен шаҳри ва Бўка туманидаги кўп қаватли уйлар бўйича ижтимоий (телеграмм канал) тармоқларда йўлланган иккита мурожаат ижобий ҳал этилганлиги бўйича РАСМИЙ БАЁНОТ

Бош саҳифа | Русский язык

Ангрен - Закон и Равноправие.UZ телеграмм каналида қуйидаги мазмунда – Обращение в Теплосеть Уважаемые сотрудники этой организации когда Вы соизволите произвести ИЗОЛЯЦИЮ тепловой трассы 2года ждём везде эту работу сделали а у нас Ангрен дома Хорезмская 25 Тахририят3 и Хорезмская 21 трубы голые.
Кстати во многих районах города и все тротуары раздолбала данная организация но почти как год тротуары не сделали!
П/с: Низомиддин ака ваъдага вафо мардни иши, қачон тротуарларни қайта тиклаб жойига қўясиз? Харакат борми ўзи? – деб, 7- ва 16 октябрда мурожаат кўринишда эълон берилган (мурожаат таҳрирсиз эълон қилинмоқда).

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи томонидан юқорида қайд этилган муаммони тезкорлик билан бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатлар қайта такрорланмаслиги ва уларнинг олдини олиш мақсадида тегишли масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди. Натижаси юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказиш вазифаси топширилди.

Ангрен шаҳар “Озодлик” МФЙ Хоразм кўчаси 25-сонли кўп қаватли уйда Ангрен “Иссиқлик энергияси” ДУКга қарашли Марказий иссиқлик тизими қувурларини Тошкент вилояти “Issiqlik manbai” ИЧБ ДУК томонидан тезкор тадбири натижасида фольгоизол қопламаси ва минвата хомашёлари билан 50 метр қувур изоляция қилинди.

Шунингдек, Давлат унитар корхонасининг иш-режасига мувофиқ, Марказий иссиқлик тизими қувурларининг қолган қисмини қиш мавсуми давомида хомашё қопламаси билан ўраш ишлари амалга оширилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига Фуқаро Наргиза Халиловна Бўка тумани “Маданият” МФЙ Низомий кўп қаватли уйда яшовчи фуқаролар номидан қуйидаги мазмунда – Ассалому алайкум
Биз Тошкент вилояти Бука туманидан сизга мурожаат килмокдамиз.
Бука туманининг куп каватли уйларида яшаймиз . Бизга Бука хокимияти ширкат булимининг бошлиги Алижон ака ( 93 586 01 64) томонидан тулов когозлари таркатилмокда.туловда 2017— 2022 йилгача тулов берилган. Аммо бизнинг Маданият МФЙ Низами куп каватли уйларни 2021 йил ташки деворлар ва том кисми янг ланди. Холос .хозир хамма куп каватли уйда яшовчиларга 5 йиллик туловни нимага асосан тулатишмокчи бунга бирор
асос борми ? ким бизга бу масалани изохлаб беради ?
Бизга шу масалада амалий ердам беришингизни сураймиз.
Тошкент вилояти
Бука тумани Маданият МФЙ
Низамии куп каватли уйда яшовчи фукоралар номидан
Бозорова Хилола
Тел 99894 362 21 06
Худоерова Гулкиз
Кобилов Озод
Алимова Дилобар
Бир гурух фукаролар номидан – деб, мурожаат йўллаган. (Фуқаронинг мурожаати таҳрирсиз эълон қилинмоқда).
Фуқаро Наргиза Халиловна

Низомий кўчаси 1-сонли кўп қаватли уйга “Бўка Маданият БСК” бошқарув сервис компанияси томонидан қуйидаги ишларни хизмат кўрсатган:

– 2018-2019 йилларда бетон йўлаклари;

– 1 та ташқи ҳожатхона;

– уйнинг фасад қисми;

– кириш йўлаклари;

– темир эшиклари ўрнатилган.

– 2021 йилда сув оқова тизими;

– том қисми мукаммал таъмирланган;

– исситиш қозонлари ўрнатилган.

Низомий 1-сонли кўп қаватли уй 1980 йилда қурилган бўлиб, 20 та хонадон, 2 қаватдан. Умумий майдони 720 метр квадратдан иборат.

Ўзбекистон кўчаси 16/3-сонли кўп қаватли уйга “Бўка Маданият БСК” бошқарув сервис компанияси томонидан қуйидаги ишларни хизмат кўрсатган:

– 2018 йилда том кисми;

– фасад қисми;

– кириш йўлаги;

– темир эшик ўрнатилган;

– 1 та болалар ўйингоҳи қурилди.

Шунингдек, 2021–2022 йилларда 1 та ташқи ҳожатхона, сув окова тизими, бетон йўлаги ҳамда исситиш қозони ўрнатилган.

Ўзбекистон кўчаси 16/3-сонли кўп қаватли уй 1967 йилда қурилган бўлиб, 18 та хонадон, 2 қаватдан. Умумий майдони 540 метр квадратдан иборат.

“Бўка Маданият БСК” бошқарув сервис компанияси томонидан кўп квартирали уй мулкдорларга 2019 йил 07 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ЎРҚ–581 ва Президентнинг 2017 йил 24 апрелдаги ПҚ–2922 сонли қонун-қарорлари мазмун-моҳияти хонадон эгаларига тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Юқорида зикр килинган кўп квартирали уй-жой мулкдорлари Бошқарув сервис компанияси билан икки томонлама шартнома тузилган.

ВИДЕОЛАВҲА

ФОТОАЛЬБОМ

Фасад қисми
Бетон йўлаги
Сув оқовага грибной ямалар (ҳандақ)
Кўп квартирали уй мулкдорларга 2019 йил 07 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ЎРҚ–581 ва Президентнинг 2017 йил 24 апрелдаги ПҚ–2922 сонли қонун-қарорлари мазмун-моҳияти хонадон эгаларига тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳожатхона
Том қисми мукаммал таъмирланмоқда.
Исситиш қозони

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати