April 12, 2023
Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси: Нурафшон шаҳри “Нурафшон” МФЙда 31- ва 33-сонли кўп қаватли уйларнинг том ҳамда фасад қисми ҳомийлар томонидан таъмирланмоқда (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Нурафшон шаҳри, “Нурафшон” МФЙда 31- ва 33-кўп квартирали уйларнинг фасад ва том кисмини таъмирлаш ишлари ҳомийлар томонидан олиб борилмоқда.
Нурафшон шаҳри “Нурафшон” МФЙдаги 31- ва 33-сонли кўп қаватли уйлар 1970-1983 йилларда қурилган бўлиб, 4 қаватли, 4 та йўлакдан иборат.
31-кўп квартирали уйга:
– фасад бўяш (кулранг) – 1632 квадрат метр;
– шпаклёвка – 92 м;
– томни ёпиш (фольгоизол) – 816 квадрат метр.
33-кўп квартирали уйга:
– фасад бўяш (кулранг) – 1440 квадрат метр;
– шпаклёвка – 72 квадрат метр ишлари амалга оширилди.
Нурафшон шаҳри Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ахборот хизмати