Бошқарув сервис компаниялари
February 16, 2023

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Янгийўл тумандаги “Mumtoz servis Yangiyo‘l tumani” БСК томонидан “Ahil” МФЙдаги кўп квартирали 23-уйнинг ертўла қисмидаги иссиқлик қувурлари таъмирланди (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

Тошкент вилояти, Янгийўл туманида 109 та кўп квартирали уйларга “Mumtoz servis Yangiyo‘l tumani” Бошқарув сервис компанияси хизмат қилади.

Янгийўл туманида 64 та маҳалла фуқаролар йиғини, шундан, 9 МФЙда 109 та кўп қаватли уйлар жойлашган.

Кўп қаватли 23-уй 4 қаватли, 42 та хонадон, 6 та кириш йўлакдан иборат.

“Ahil” МФЙ Самарканд кўчасидаги кўп қаватли 23-уйнинг ертўладаги иссиқлик ётиқ қувурлари “Mumtoz servis Yangiyo‘l tumani” БСК томонидан Ø50 ва Ø100 мм, узунлиги 200 п/м пластик қувурларга алмаштирилди.

2023–2023 йилларда БСК “Mumtoz servis Yangiyo‘l tumani” МЧЖ томонидан қуйидаги ишларни амалга оширган:

– 7 та уйнинг 1780 квадрат метр том қисми жорий ва мукаммал;

– 7 та уйнинг ертўла қисмидаги электр тақсимловчи шитлар;

– 10 та уйнинг ертўла қисмидаги муҳандислик коммуникациялари;

– 7 та уйнинг 1980 п/м оқова сув қувурлари;

– 3 та уйнинг 1830 п/м квадрат метр ичимлик сув қувурлари;

– 6 та уйнинг болалар майдончаси таъмирланди;

– 8 та уйнинг кириш эшикларига 62 та пружиналар;

– 3 та уйнинг кириш йўлакларига ҳаракат чироқлари (дачик движения) ўрнатилди;

– 1215 та кўчат экилди.

“Mumtoz servis Yangiyo‘l tumani” БСК 24/7 иш режимидаги диспетчерлик хизмати телефон рақами орқали 100 та дан ортиқ том қисмида ёғингарчилик мавсумида томдан чакка ўтиши, канализация қувурлари носоз аҳволдалиги ва бошқа мурожаат ҳамда таклифлар келиб тушган.

Шунингдек, ҳудудларда мулкдорлар билан ўрганилган муаммолар босқичма-босқич бартараф этиб борилмоқда.

ФОТОЛАВҲАЛАР

Янгийўл туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ахборот хизмати