сув таъминоти ва оқова сув тизими фаолияти
September 19, 2022

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Чирчиқ шаҳридаги иссиқлик таъминоти объектлари куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди (Фото+видео)

Бош саҳифа | Главная страница

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Сардор Убайдуллаевнинг топшириғига асосан Чирчиқ шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг иссиқлик таъминоти тизимини ҳамда иссиқлик таъминоти объектларидаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида, тегишли мутассади ташкилотлар билан ҳамкорликда бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Чора-тадбирлар доирасида 5 та насос станциясини модернизация ва реконструкция қилинмоқда. Хусусан:

1. “КОМПАКТ КОМФОРТ КОНТАКТ” МЧЖ “8-кичик ноҳия” қозонхонасида 3 та қозон ва 7,1 км иссиқлик тармоқлар ҳамда ёрдамчи ускуналар демонтаж қилинди.

Д-500 мм 240 п/м иссиқлик қувурлари демонтаж қилинди.

Россия давлатидан 2 та янги қозонлар олиб келинди, яна 1 та қозон олиб келинмоқда.

2. “КОМПАКТ КОМФОРТ КОНТАКТ” МЧЖ “Рудаки” қозонхонасида 2 та қозон ва 7,3 км иссиқлик тармоқ ҳамда ёрдамчи ускуналар демонтаж қилинди.

Туркия давлатининг “Мимсан” компанияси билан 2 та янги қозонлар учун пудратчи ташкилот томонидан шартнома тузилган.

3. “ФАЙСЕЛ КОНСТРУКТИОН” МЧЖ – “Оқ-қовоқ” қозонхонасида 3 та қозон ва 1,5 км иссиқлик тармоқ ҳамда ёрдамчи ускуналар демонтаж қилинди.

4. “ФАЙСЕЛ КОНСТРУКТИОН”МЧЖ – “Туғруқхона” қозонхонасида 1 та қозон ва 1,0 км иссиқлик тармоқ ҳамда ёрдамчи ускуналар демонтаж қилинди.

5. “АЗИМУТ - МИГ” ССС МЧЖ – “Нур ва Мирзоғолиб”МФЙ 1 та, “Ғалаба, Шарқ, Бахт” МФЙларига 3 та автаном қозонхона қуриш ва 6,2 км иссиқлик тармоқларини алмаштириш режалаштирилган.

Фақат 3 та қозонхона биноси қурилган, ичидаги жиҳозлар қозонлар ва ёрдамчи ускуналар ўрнатилиш режалаштирилган.

Жорий таъмирлашда амалга оширилган қўшимча маълумотлар:

– 50,4 км бир марта гидравлик синовдан ўтказилди;

– 20 та турли қувватлардаги қозонлардан 18 та қозонларда жорий таьмирлаш ишлари якунланган;

– 50,4 км турли диаметрлардаги иссиқлик қувурлардан 42,1 км иссиқлик тармоқларида жорий таьмирлаш ишлари якунланган;

– 2,41 км турли диаметрлардаги иссиқлик қувурларини изоляция қопламалари билан ўралган;

– 9 та марказий қозонхоналардан 7 та марказий қозонхоналарда жорий таьмирлаш ишлари якунланган.

Чирчиқ шаҳридаги кўп хонадонли уйларнинг аҳолисига барқарор равишда иссиқлик таъминоти тизимини, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тармоқларини етказиб беришга бўлган талабини қондиришга қаратилган ишлар давом этмоқда.

Маълумот учун, Тошкент вилояти “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш бошқармаси томонидан кўп хонадонли уйларнинг аҳолисига иссиқлик ва ичимлик сув таъминоти ҳамда оқова сув хизматларидан фойдаланиш каби мазкур йўналишларда ҳуқуқбузарликларга йўл қўймасликнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

ФОТОЛАВҲАЛАР:

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати