March 17, 2023

Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси: Пискент тумани “Ойбек” МФЙ Бобур кўчасида жойлашган 25- ва 54-кўп қаватли уйларнинг олд йўлаклари таъмирланди (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ–408-сонли қарори ижросини таъмилаш мақсадида, кўп қаватли уйларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан, ички йўллар, том ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш бўйича бошқарма томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Пискент тумани “Ойбек” МФЙ Бобур кўчаси 25-кўп қаватли уйнинг йўлакларига “Trade Buiding Servise Star” МЧЖ томонидан 55 погонный метр ирригация тармоғи ва 60 метр асфальт ётқизилди.

Шунингдек, Бобур кўчаси 54-кўп қаватли уйнинг йўлакларига 60 погонный метр ирригация тармоқлари, 95 метр асфальт ва 25 дона бардюр устунлари ўрнатилди.

Пискент тумани Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ахборот хизмати