Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Олмалиқ шаҳрида “Сиҳат-саломатлик строй” ва “GOLD SERVIS” бошқарув сервис компаниялари томонидан 3 та МФЙдаги 6 та кўп квартирали уйларнинг том қисми жорий таъмирланди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида жами 676 та кўп квартирали уйлардан 356 тасига 8 та:
4. “Олмалиқ таъмирлаш тиклаш бошқарув”;
8. “BIG SKAN AS PLYS” Бошқарув сервис компаниялари хизмат қилади.
“Сиҳат-саломатлик строй” МЧЖ 2021 йил 13 январда ташкил этилган. Ушбу БСК “Хамза”, “Боғора”, И.Каримов, Тошкент, И.Сино, А.Қаҳҳор МФЙларга, жумладан, 49 та уй 2385 та хонадондан эгаларига хизмат қилиб келмоқда.
“Хамза” МФЙда 🏢 11 та кўп квартирали уйларда 636 та хонадон, 1950 та фуқаро истиқомат қилади. 4 йўлакдан – 12 та йўлаклигача уйлардан иборат.
Олмалиқ шаҳрида “Хамза” МФЙ, Улуғбек кўчаси 80-кўп квартирали уй 5 қаватли бўлиб, 1980 йилда қурилган, умумий майдони 9031 минг метр квадратга эга.
Олмалиқ шаҳрида “Хамза” МФЙ, Улуғбек кўчаси 84-кўп квартирали уй 4 қаватли бўлиб, 1982 йилда қурилган, умумий майдони 6189 минг метр квадратга эга.
80- ва 84- кўп квартирали уй мулкдорларининг мурожаатига асосан:
– 80-уй том қисм 150 метр квадратга;
– 84-уй том қисмига 130 метр квадратга фальгоизол ва оцинкованный лист маҳсулотлари билан жорий таъмирланди.
“Хамза” МФЙ, Улуғбек кўчаси 80-; 84-уйларнинг том қисмини “Сиҳат саломатлик строй” БСК томонидан 280 метр квадрат жойини таъмирланди.
Маълумот учун: Шаҳардаги 49 та кўп квартирали уйлар "Сиҳат саломатлик строй" БСК хизмат кўрсатади.
7/24 режимда диспетчерлик хизмати 📞 телефон рақами +998 95 513-07-27, +998 94 665-70-30
БСК раҳбари Абдураҳим Юсипов, 📞 тел.: +99893 582-32-31
📍 Манзил: Строитений кўчаси, 7-уй
“GOLD SERVIS” МЧЖ 2022 йил 20 апрелда ташкил этилган. Ушбу БСК А. Авлоний, М. Жалил, “Янги ҳаёт” МФЙларга, жумладан, 34 та уй 1 970 та хонадондан эгаларига хизмат қилиб келмоқда.
“Янги ҳаёт” МФЙ 5/2 кичик ноҳия 103-кўп квартирали уй 1993 йил қурилган бўлиб, умумий майдони 5655 метр квадратни ташкил қилади. Уйда 5 қаватли 12 кириш йўлаклари мавжуд бўлиб, 90 та хонадонда 420 та фуқаро истиқомат қилади;
– 93-кўп квартирали уй 1993 йил қурилган бўлиб, умумий майдони 4024 метр квадратни ташкил қилади. Уйда 4 қаватли 4та кириш йўлаклари мавжуд бўлиб, 64 та хонадонда 224 та фуқаро истиқомат қилади.
– 91-кўп квартирали уй 1993 йил қурилган бўлиб, умумий майдони 2282 метр квадрат ташкил қилади. Уйда 4 қаватли 4та кириш йўлаклари мавжуд бўлиб, 32 хонадонда 120 та фуқаро истиқомат қилади.
“Абдулла Авлоний” МФЙ 15-кўп квартирали уй 1990 йилда қурилган бўлиб, умумий майдони 8254 метр квадратни ташкил қилади. Уйда 5 қаватли 12 кириш йўлаклари мавжуд бўлиб, 130 хонадонда 420 та фуқаро истиқомат қилади.
Ушбу маҳалла фуқаролар йиғинидаги кўп қаватли уйларнинг том қисмини “GOLD SERVIS” БСК томонидан умумий майдони 450 метр квадрат бўлган фольгоизол ва оцинкованный лист маҳсулотлари билан жорий таъмирланди.
✅ Бундан ташқари, тўртинчи чоракнинг дастлабки ойида 5/2 кичик ноҳия 1-уйнинг том қисмини таъмирлаш ишлари режалаштирилган.
Маълумот учун: Шаҳардаги 34 та кўп квартирали уйлар “GOLD SERVIS” БСК хизмат кўрсатади.
7/24 режимда диспетчерлик хизмати 📞телефон рақами +998 70 612-12-86
+998 94 217-12-41
БСК раҳбари Дилшод Ҳудойбердиев, тел.: +99894 933-02-22
Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати