Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Бўстонлиқ туманининг “ПОЭСИ” қозонхонасида “РОССЕН РСД” 3000 кВт (3 МВт) русумли саноат иситиш қозони ўрнатилди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳри “ПОЭСИ” қозонхонасида 5 дона Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган “РОССЕН РСД” 3000 кВт (3 МВт) русумли саноат иситиш қозонлари ўрнатилди.
Қозонхонанинг умумий қуввати 15 МВт ҳисобланади. Ушбу замонавий иситиш қозонларининг иссиқлик алмашинуви конструксияси юқори самарадорлик ва иссиқлик қувватини беради.
Газ ёқиш печининг аэродинамик қаршилиги камлиги эвазига табиий газ сарфининг ҳамда зарарли газларнинг атмосферага чиқишини камайишига эришилади.
Пенополиуретан қопламали қувур
Иссиқлик тизимини таъминлаш мақсадида Россия Федерасиясининг “Сайверхот” компаниясида ишлаб чиқарилган пенополиуретан қопламали қувурлар олиб келинган.
Ушбу қувурларнинг қопламаси юқори сифатли бўлиб, иссиқлик энергиясининг тўла сақланиши ҳамда узоқ йиллар сифатли хизмат кўрсатиши имконини беради.
Масофадан бошқариш электрон тизимини ўрнатиш хусусияти эса зарар етган ҳудудларни аниқ кўрсатиб беради ва бу билан таъмирлаш ҳаражатларини сезиларли даражада камайтиради.
“РОССЕН РСД” 3000 кВт (3 МВт) русумли саноат иситиш қозонлари “Наврўз” МФЙ Бўстонлиқ, Мустақиллик, Усмон Носир Ибн Сино кўчаларидаги 28 та (1а-; 2-; 4-; 5-; 6-; 7-; 9-; 13-; 15-; 19; 21-; 23-; 25-; 27-; 46-; 48-; 50-; 52-; 54-; 56-; 58-; 60-; 89-; 91-; 95-; 97-; 28а- 38а-) кўп қаватли уйлар иссиқлик билан таъминланади.
Маълумот учун, Ушбу кўп қаватли уйлар 1974-1995 йилларда қурилиб, 4 ва 5 қаватли 1 152 та хонадон, 4 та кириш йўлакдан иборат.
Бўстонлиқ тумани Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ахборот хизмати