Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси: Бўстонлиқ тумани “Истиқлол” МФЙ Беруний ва Бирлик кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг йўлаклари таъмирланди (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ–408-сонли қарори ижросини таъмилаш мақсадида, кўп қаватли уйларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан, ички йўллар, том ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш бўйича тегишли ташкилотлар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Бўстонлиқ тумани “Истиқлол” МФЙ Беруний ва Бирлик кўчасидаги кўп қаватли уйларнинг орасидаги ички йўлларига “Йўл кўприк қурилиш” ДУК томонидан 1,2 км асфальт ётқизилди.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Bo‘ston”, “Ma’rifat”, “Navro‘z”, “Dahana”, “Markaziy”, “Namuna”, “Besh-tut”, “Do‘stlik”, “Fazogir”, “Xo‘jakent”, “Burchmullo” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида жойлашган 160 та кўп қаватли уйлардан 7 481 та хонадонга “Titan Maxsima” бошқарув сервис компанияси 2022 йил августь ойидан хизмат кўрсатиб келмоқда.
“Titan Maxsima” бошқарув сервис компанияси томонидан ирригация тармоқларини ўтказиш учун Ø200 узунлиги 12 м полиэтилен қувури ётқизилиб, ҳудудлар ободонлаштирилмоқда.
Бўстонлиқ тумани Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ахборот хизмати