November 29, 2022

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Бўстонлиқ ва Қибрай туманлардаги иссиқлик таъминоти объектлари ҳолатини Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари бошчилигида ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг 2022 йил 17 октябрдаги “2022–2023 йилги куз-қиш даврида иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси билан таъминлаш тўғрисида”ги №548-10-0-Q/22 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Бўстонлиқ ва Қибрай туманлардаги иссиқлик таъминоти объектлари ҳолатини Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Барҳаёт Мелиев бошчилигида ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб чиқилди.

Бўстонлиқ тумани “Иссиқлик манбаи ишлаб чиқариш бошқармаси” ДУК тасарруфидаги қозонхоналар

Бўстонлиқ тумани “Иссиқлик манбаи” участкаси тасарруфида жами 6 та қозонхоналар мавжуд бўлиб, бугунги кунда мазкур 6 та қозонхоналар орқали 37 та кўп қаватли уйларни ва 30 та юридик ташкилотларни иссиқлик энергияси билан таъминлаб келади жумладан;

РК-1 қозонхонаси

(Манзил: Бўстонлиқ тумани “Бирлик” кўчаси)

2 та қозонлар (2 дона ТВГ-8М) ва 7,491 км иссиқлик тармоқлари орқали ҳудуддаги 2 та юридик ташкилотларни иссиқлик энергияси билан таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 майдаги “Тошкент вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5118-сонли Қарорига асосан, РК-1 қозонхонасига 9 км иссиқлик тармоқларини қуриш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда мазкур режага нисбатан 5,1 км қувурларлар ётқазилиб, 3,4 км қисми иссиқлик қопламалари билан қопланиб, ҳозирда иссиқлик қувурларини монтаж қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан 1 та қозонхона ва 1 қозон жорий таъмирдан чиқарилиб, 0,10 км иссиқлик қувурлари иссиқлик қопламалари билан қопланган.

Товоқсой қозонхонаси

(Манзил: “А.Икромов” кўчаси)

4 та қозонлар (4 дона СТВК) ва 0,65 км иссиқлик тармоқлари орқали ҳудуддаги 5 та кўп қаватли уйларни ва 12 та юридик ташкилотларни иссиқлик энергияси билан таъминлайди.

ПҚ–5118-сонли Қарорига асосан, Товоқсой қозонхонасига 2 та қозонлар ўрнатиш ва 1,5 км иссиқлик тармоқларини қуриш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда мазкур режага нисбатан 1,5 км иссиқлик қувурлари алмаштирилиб (100%), иссиқлик қопламалари билан қопланган.

Ҳозирги кунда 2 та замонавий қозонлар ўрнатилиб, ишга тушириш ишлари амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, корхонанинг ўз маблағлари хисобидан қозонхона биноси жорий таъмирдан чиқарилган.

Бойлер қозонхонаси

(Манзил: “Набиев” кўчаси)

32 та кўп қаватли уйларни ва 18 та юридик ташкилотларни иссиқлик энергияси билан таъминлайди.

ПҚ–5118-сонли Қарорига асосан янги қозонхона қуриш ишлари амалга оширилаётган бўлиб, ҳозирда ўрнатилган режага нисбатан қозонхона пойдевори ва биноси кўтарилиб, том қисмлари ёпилган.

Режага мувофиқ, 5 та қозонлар олиб келиниб, мувофиқиятли ўрнатилди.

4,5 км иссиқлик тармоқларини қуриш бўйича 2 км қисми ўрнатилган.

Бугунги кунда пудратчи ташкилотлар томонидан латок қўйиш ишлари амалга оширилмоқда.

2-мактаб қозонхонаси

(Манзил: “Раимқулов” кўчаси)

3 та қозонлар (3 дона СТВК) ва 0,25 км иссиқлик тармоқлари орқали ҳудуддаги 1 та юридик ташкилотни иссиқлик энергияси билан таъминлайди.

2022–2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан 1 та қозонхона, 2 та қозон ва 0,1 км иссиқлик тармоқлари жорий таъмирдан чиқарилди.

3-мактаб қозонхонаси

(Манзил: “Раимқулов” кўчаси)

2 та қозонлар (2 дона КВГ-500) ва 0,44 км иссиқлик тармоқлари орқали ҳудуддаги 1 та юридик ташкилотни иссиқлик энергияси билан таъминлайди.

2022–2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан 1 та қозонхона ва 0,1 км иссиқлик тармоқлари жорий таъмирдан чиқарилди.

Туғруқхона қозонхонаси

(Манзил: “Ибн-Сино” кўчаси)

3 та қозонлар (3 дона Е-1/9) ва 0,15 км иссиқлик тармоқлари орқали ҳудуддаги 1 та юридик ташкилотни иссиқлик энергияси билан таъминлайди.

2022–2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан 1 та қозонхона, 1 та қозон ва 0,1 км иссиқлик тармоқлари жорий таъмирдан чиқарилиб, 0,05 км қисми иссиқлик қопламалари билан ўралди.

Қибрай тумани “Иссиқлик манбаи ишлаб чиқариш бошқармаси” ДУК тасарруфидаги қозонхоналар

Қибрай тумани “Иссиқлик манбаи” участкаси тасарруфида жами 4 та қозонхоналар мавжуд бўлиб, бугунги кунда мазкур 4 та қозонхоналар орқали 56 та кўп қавтли уйларни ва 12 та юридик ташкилотларни иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан таъминлаб келади жумладан;

1-сонли қозонхона

(Манзил: Қибрай тумани “Зебунисо” МФЙ Зебунисо кўчаси)

3 та қозонлар (1 дона ТГ-3/95, 1 дона 1 дона ТГ-1/95, 1 дона Ломакина) ва 2,511 км иссиқлик тармоқлари орқали ҳудуддаги 21 та кўп қаватли уйлар ва 10 та юридик ташкилотларни иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан таъминлайди.

2022–2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелда “2018–2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги ПҚ–2912-сонли Қарори асосида мазкур қозонхонага қарашли 0,6 км иссиқлик тармоқлари мукаммал таъмирдан чиқарилди.

Шу билан бирга, корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан 1 та қозонхона ва 0,2 км иссиқлик тармоқлари жорий таъмирдан чиқарилиб, 0,15 км иссиқлик қувурлари иссиқлик қопламалари билан қопланган.

2-сонли қозонхона

(Манзил: “Янгиобод” МФЙ Зебунисо кўчаси)

2 та қозонлар (1 дона КВГ-4,65, 1 дона 1 дона КВГ-7,5) ва 1,66 км иссиқлик тармоқлари орқали ҳудуддаги 11 та кўп қаватли уйлар ва 2 та юридик ташкилотларни иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан таъминлайди.

2022–2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан 0,5 км иссиқлик тармоқлари жорий таъмирдан чиқарилиб, 0,1 км иссиқлик қувурлари иссиқлик қопламалари билан қопланган.

3-сонли қозонхона

(Манзил: “Юқори-юз” МФЙ)

3 та қозонлар (КВГ-2,5) 2,14 км иссиқлик тармоқлари орқали ҳудуддаги 13 та кўп қаватли уйларни иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан таъминлайди.

2022–2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан 1 та қозон ва 0,4 км иссиқлик тармоқлари жорий таъмирдан чиқарилиб, 0,1 км иссиқлик қувурлари иссиқлик қопламалари билан қопланган.

4-сонли қозонхона

(Манзил: “Юқори-юз” МФЙ)

1 та қозонлар (Мимсан) ва 2,6 км иссиқлик тармоқлари орқали ҳудуддаги 11 та кўп қаватли уйларни иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан таъминлайди.

2022–2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан 0,7 км иссиқлик тармоқлари жорий таъмирдан чиқарилиб, 0,2 км иссиқлик қувурлари иссиқлик қопламалари билан қопланган.

Эслатиб ўтамиз, Бўстонлиқ ва Қибрай туманлардаги кўп хонадонли уйларнинг аҳолисига барқарор равишда иссиқлик таъминоти тизимига қаратилган ишлар давом этмоқда.

ФОТОЛАВҲАЛАР

Эслатиб ўтамиз, Бўстонлиқ ва Қибрай туманлардагикўп хонадонли уйларнинг аҳолисига барқарор равишда иссиқлик таъминоти тизимига қаратилган ишлар давом этмоқда.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати