March 4, 2023

Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси: Қуйичирчиқ туманида кўп квартирали уйлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–408-сонли Қарорига мувофиқ таъмирланмоқда (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

Қуйичирчиқ туманида “Навқирон”, “Ибрат”, “Кургонча”, “Балиқчи”, “Ойдинобод”, “Пахтазор”, “Тинчлик”, “Беруний”, “Гул”, “Боғистон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 53 та кўп қаватли уйларга “Do‘stobod Clean Citi” бошқарув сервис компанияси 2021 йил февраль ойидан хизмат кўрсатиб келмоқда.

2022 йилда мазкур БСК томонидан 3 та кўп квартирали уйларнинг том қисми 350 квадрат метр жорий таъмирдан чиқарилди, 11 та уйнинг 37 та кириш йўлакларидаги темир эшикларига пружиналар ўрнатилди, 6 очколи умумфойдаланувчи ҳожатхона қуриб битказилди, 2 та уйларнинг кириш йўлакларига ҳаракат чироқлари (дачик движения) ўрнатилди, 2 та болалар майдончасидаги инвентарлар таъмирланди.

Бундан ташқари, туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 декабрдаги ПҚ–408-сонли Қарорига мувофиқ, 2 та МФЙ ҳудудида жойлашган 3 та кўп квартирали уйларни мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Таъмирлаш ишлари давомида “Боғистон” МФЙ Элобод кўчасида жойлашган 27-сонли уй олд ва орқа тарафидаги ёғоч дераза ромлари ўрнида АКФА ромлар ўрнатиш, 1 та 8 очколи умумфойдаланувчи ҳожатхона қуриш, фасадини таъмирлаш, 3 та фрамуга ромларни алмаштириш, 3 та темир эшиклар ўрнатиш, 3 та козерог ўрнатиш, 3 та кириш йўлакларини ва электр щитларни таъмирлаш, 50 квадрат метр том қисмини жорий таъмирлаш, 1 та тандирхона қуриш, отмоски ва 3 та ташқи ёриткич ҳамда ўриндиқлар ўрнатиш режалаштирилган.

Мазкур Қарорга асосан “Пахтазор” МФЙ Навоий кўчасида жойлашган 6-сонли уйнинг том қисмини тўлиқ профнаcтилга алмаштириш (эски ҳолати шифер бўлган), уйнинг олд ва орқа тарафларида жойлашган ёғоч дераза ромларни АКФА ромларга алмаштириш, 5 та кириш йўлакларини ва фасадини таъмирлаш, 2 та умумфойдаланувчи ҳожатхона ва тандирхона қуриш, отмоски ва тротуар ётқизиш, 5 та ўриндиқлар ва ташқи ёриткичлар ўрнатиш режалаштирилган.

Пудратчи ташкилот “ART BULDING GROUP” МЧЖ томонидан “Пахтазор” МФЙ Навоий кўчасида жойлашган 6-сонли кўп квартирали уйнинг том қисми демонтаж қилинмоқда, уй олдидаги ноқонуний қурилмалар бузилиб, 5 та кириш йўлакларини ва фасад қисми таъмирлаш ишлари ҳамда 10 очколи умумфойдаланувчи ҳожатхона қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур объектни жорий йилнинг апрель ойида топшириш режалаштирилган. 20 нафар малакали ишчи ва қурувчилар жалб қилинган.

Шунингдек, пудратчи ташкилот “PMK-PGS”МЧЖ томонидан “Боғистон” МФЙ Элобод кўчасида жойлашган 27-сонли кўп квартирали уйни мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, уйнинг том қисми жорий таъмирланмоқда, 3 та кириш йўлакларини таъмирлаш ишлари олиб борилиб, 3 та темир эшиклар ўрнатилди. 6 очколи умумфойдаланувчи ҳожатхона қуриш ва бино фасадини таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Мазкур объектни жорий йилнинг апрель ойида топшириш режалаштирилган. 15 нафар малакали ишчи ва қурувчилар жалб қилинган.

Бугунги кунда БСКда 4 нафар ишчи-ходимлар аҳолига самарали хизмат кўрсатиб келмоқда.

Жорий йилда мазкур бошқарув сервис компанияси 2 та кўп квартирали уйни канализация тизими билан таъмирлаш, 8 та кириш йўлакларини ва 4 та болалар майдончаларини таъмирлаш, 1 та уйни том қисмини жорий таъмирлаш ва ҳаказо ишларни амалга оширишни режалаштирган.

Бошқарув сервис компаниясининг моддий-техника базасида пайвандлаш, ўт ўриш ва сантехника иш-қуроллари мавжуд.

“Do‘stobod Clean Citi” БСК 24/7 иш режимидаги диспетчерлик хизмати телефон рақами 70-5673601 орқали 10 дан ортиқ том қисмида ёғингарчилик мавсумида томдан чакка ўтиши, канализация қувурлари носоз аҳволдалиги ва бошқа мурожаат ҳамда таклифлар келиб тушган. Шунингдек, ҳудудларда мулкдорлар билан ўрганилган муаммолар босқичма-босқич бартараф этиб борилмоқда.

Қуйичирчиқ тумани Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими ахборот хизмати