Бошқарув сервис компаниялари
January 20, 2023

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Чирчиқ шаҳридаги кўп қаватли уйларга хизмат қилувчи БСК томонидан амалга оширилган ишлар ва иссиқлик таъминоти объектлари ҳолати кўздан кечирилди (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жами 914 та кўп қаватли уйлар мавжуд (215 та - 2 қаватли 76 та - 3 қаватли, 508 та - 4 қаватли, 93 та - 5 қаватли, 18 та - 7 қаватли, 1 та - 9 қаватли, 1 та - 12 қаватли, 2 та - 16 қаватли) бўлиб, 37 462 та хонадонда 90 920 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Бугунги кунда шаҳарда мазкур уйларнинг 880 тасига 12 та бошқарув сервис компаниялари 34 та кўп қаватли уйларга 3 та УЖМШлар томонидан хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Кириб келган аномал совуқга тайёргарлик кўриш юзасидан бошқарув сервис компаниялари томонидан 78 та уйларнинг 3281 та кириш йўлакларини музламалардан тозалаш ва қум ва туз аралашма қум сепилди.

Уйларнинг 117 та уйлардаги совуқ сув, иссиқлик тик ва ётиқ қувур музлаши ҳолатлари бартараф этилди.

Шунингдек, 189 та электр шитларни таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Ҳозирги кунда, барча ташкил этилган бошқарув сервис компанияларида 24/7 авария диспетчер хизматлар мавжуд ва шай ҳолатига келтирилган.

ВИДЕОЛАВҲА

Чирчиқ шаҳридаги иссиқлик таъминоти объектлари ҳолатини Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Сардор Убайдуллаев томонидан кўздан кечирилди.

Кўздан кечириш пайтида, шаҳардаги мавжуд 14 та қозонхоналардан 8 таси иш фаолиятида (ўртача чиқиш ҳарорати 55 градус, қайтиш ҳарорати 45 градус даражада) бўлиб, газ босими паст бўлганлиги сабабли истеъмолчиларга белгиланган меъёр даражасида иссиқлик энергиясини таъминлаб беролмаслик маълум бўлди.

Қолган 5 та қозонхоналар газ босими жуда пастлиги ҳамда 1 та қозонхона электр энергияси узулганлиги сабабли иш фаолияти вақтинча тўхтаб қолган.

Бошқарма бошлиғи Сардор Убайдуллаев бу ҳолатларни кўздан кечираркан, иссиқлик тизимини тегишли тартибда назоратини кучайтириш бўйича мутахассис ва раҳбарларига ўз ўрнида топшириқлар бериб ўтди.

ФОТОЛАВҲАЛАР

Чирчиқ шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ахборот хизмати