Бошқарув сервис компаниялари
March 7, 2023

Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси: Янгийўл шаҳардаги “YANGIYOL SHAHAR PBK” ва “Моҳир коммуналчи РР” БСКлар томонидан кўп квартирали уйлардан тушган мурожаатлар ижобий ҳал этилди (Фото)

Бош саҳифа | Русский язык

“YANGIYOL SHAHAR PBK” БСК

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри “Рамадон”, “Наврўз”, “Лаззат”, “Янгибоғ”, “Мезон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида жойлашган 65 та кўп қаватли уйлардан 1 197 та хонадонга “YANGIYOL SHAHAR PBK” бошқарув сервис компанияси 2021 йил ноябрь ойидан хизмат кўрсатиб келмоқда.

“Лаззат” МФЙ Самарканд кўчаси 11-уйнинг ётиқ ҳамда тик ичимлик сув қувури чириб кетганлиги сабабли янги пластик қувурларга алмаштирилди.

“YANGIYOL SHAHAR PBK” БСК 24/7 иш режимидаги диспетчерлик хизмати телефон рақами орқали 600 дан ортиқ том қисмида ёғингарчилик мавсумида томдан чакка ўтиши, канализация қувурлари носоз аҳволдалиги ва бошқа мурожаат ҳамда таклифлар келиб тушган. Шунингдек, ҳудудларда мулкдорлар билан ўрганилган муаммолар босқичма-босқич бартараф этиб борилмоқда.

“Моҳир коммуналчи РР” БСК

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар “Мевазор”, “Наврўз”, “Қовунчитепа”, “Рамадон” “Лаззат”, “Бахт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида жойлашган 85 та кўп қаватли уйлардан 1630 та хонадонга “Моҳир коммуналчи РР” бошқарув сервис компанияси 2022 йил июнь ойидан хизмат кўрсатиб келмоқда.

“Лаззат” МФЙ кўп қаватли 112-уй том қисмининг айрим жойларида ёғингарчилик пайтида сув ўтиши ва уй мулкдорларининг мурожаати сабабли, “Моҳир коммуналчи РР” БСК томонидан юмшоқ фольгоизол маҳсулоти билан таъмирланиб, муаммо бартараф этилди.

“Моҳир коммуналчи РР” БСК 24/7 кўрсатувчи диспетчерлик хизмати телефон рақами ☎️ 70 602-86-80 📲 97 878-44-66 орқали 400 дан ортиқ том қисмида ёғингарчилик мавсумида томдан чакка ўтиши, канализация қувурлари носоз аҳволдалиги ва бошқа мурожаат ҳамда таклифлар келиб тушган.

Шунингдек, кўп қаватли уйларга хизмат қилаётган бошқарув сервис компаниялари томонидан уйларнинг атрофлари ободонлаштирилмоқда.

Маълумот учун, Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида жами 263 та кўп квартирали уйларга 4 та бошқарув сервис компаниялари хизмат қилади:

ФОТОЛАВҲАЛАР

“YANGIYOL SHAHAR PBK”
“YANGIYOL SHAHAR PBK”
“YANGIYOL SHAHAR PBK”
“YANGIYOL SHAHAR PBK”
“YANGIYOL SHAHAR PBK”
“Моҳир коммуналчи РР” БСК
“Моҳир коммуналчи РР” БСК

Янгийўл шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ахборот хизмати