ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИНИНГ “СТАНДАРТЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА”Ги ҚОНУНИ (Фото)
Бош саҳифа | Русский язык
“Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–800, 03.11.2022 й.) Президент томонидан имзоланди.
Қонунга кўра, Ўзбекистоннинг миллий стандартлаштириш тизимини қуйидагилар ташкил этади:
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги;
Стандартлаштириш бўйича миллий орган;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар.
Стандартлаштиришнинг асосий вазифаларидан бири фуқароларнинг ҳаётини, соғлиғини ва мол-мулкини ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишдан иборат.
Стандартлаштириш режаси қуйидаги муддатли истиқбол учун қабул қилиниши мумкин:
Стандартларнинг ягона ахборот базаси Стандартлаштириш бўйича миллий орган томонидан шакллантирилади ва юритилади.
Стандартларнинг тоифалари жумласига қуйидагилар киради:
халқаро (минтақавий) стандартлар;
хорижий мамлакатларнинг стандартлари.
Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси матбуот хизмати